Sayt test rejimida ishlamoqda

Матякубов Бекзод Матназаровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юпқа қатламли полимер материалларнинг анизотропик хоссалари”, 01.04.06 – Полимерлар физикаси (физика-математика фанлари) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/FM412
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холмуминов Абдулфатто Ахатович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Полимерлар кимёси ва физикаси институти, DSс.02/30.12.2019.К/FМ/Т.36.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Абдурахманов Умарбек, физика-математика фанлари доктори, профессор
Нургалиев Ильнар Накипович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Полиэтилен, фиброин ва акрилонитрил сополимери асосидаги ламелляр ва фибрилляр тузилишли юпқа қатламли ғовакли материаллар деформацион ўзгаришлари ва функционал фаоллигини оптик анизотропиясига боғликлик хусусиятларини аниқлашдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
илк маротаба, фибрилляр устмолекуляр тузилишли полимерлар асосида юпқа қатламли нотўқима изотроп-анизотроп материаллар шакллантиришнинг оптимал параметрлари аниқланган;
илк маротаба юпқа қатламли фибрилляр тузилишли полимер материалларнинг деформацион ўзгаришини оптик анизотропияга чизиқли боғланиши кўрсатиб берилган ҳамда ориентация факторини нисбий узайишга боғланиш функцияси ва коэффициенти аниқланган;
илк маротаба, пленкасимон ламелляр тузилишли юпқа қатламли полимер материалларнинг бир томонлама ва симметрик чўзишда деформацион ўзгаришларини оптик анизотропияси бўйича назорат қилишнинг физик принциплари кўрсатиб берилган;
ипак фиброини ва акрилонитрил сополимери толалари асосида  юпқа қатламли материаллар олинган ҳамда уларнинг сирт фаоллигини намоён қилиш хусусиятларининг анизотропик эффектларга боғлиқлиги сорбцион, фильтрлаш, дзета-потенциал усуллари ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Юпқа қатламли полимер материалларнинг анизотропик хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биомойил акрилонитрил сополимери асосидаги нанотолали нотўқима материални асос сифатида ва унинг сиртида биофаол фиброин асосида қатлам шакллантириб, ушбу нанотолали юпқа қатламли нотўқима материаллар очиқ терини битишида қопловчи биофаол восита сифатида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги республика ихтисослаштирилган дермотология ва венерология илмий-амалий тиббиёт марказида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2020 йил 16 ноябрдаги №04-8/388 сон маълумотномаси). Натижада юпқа қатламли  нанотолали нотўқима материалнинг очиқ яраларни даволашда самарали восита сифатида амалий қўллаш имкониятига эга эканлигини кўрсатган;
акрилонитрил сополимери ва ипак фиброини эритмаларидан нанотолали нотўқима материаллар шакллантириш принципи ва юпқа қатламли полимер материалларнинг структуравий ўзгаришларини оптик анизотропияси бўйича таҳлил қилиш натижалари, деформацион жараёнларни поляризацион-оптик усулда назорат қилиш қурилмаси Ўзбекистон миллий университети тадқиқот ишлари режасининг А-4-13 рақамли “Электроспиннинг усулида фиброин, хитозан ва акрилонитрил сополимери асосида нанотолали нотўқима материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш” (2015-2017 йй) мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги №89-03-3244 – сонли маълумотномаси). Натижада нанотолали материалларнинг механик ва термик таъсирлар остида қайтар ва қайтмас деформацион ўзгаришлари ҳамда парчаланишини оптик анизотропияси бўйича назорат қилиш ва тадқиқот қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish