Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумаев Зиядулла Таштемировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Техноген-бузилган агроландшафтларнинг адаптив мелиоратив режимларини бошқаришнинг методологик асослари», 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T492.
Илмий раҳбар: Икрамов Рахимжон Каримович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc. 03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Шеров Анвар Гуламович, техника фанлари доктори, профессор; Муродов Рустам Анварович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган ерларнинг техноген-бузилган агроландшафтлари ҳолатини ва адаптив-мелиоратив режимларини бошқаришнинг баҳолаш услубиятини такомиллаштириш ҳамда мазкур услубни ярим гидроморф ва автоморф тупроқлар шароити учун асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғориладиган ер майдонларининг мелиоратив кўрсаткичлари ҳамда коллектор-дренаж сувлари оқими, ювилиш суғориш режими ва аэрация зонасида сув-туз алмашиниши асосида техноген-бузилган агроландшафтларни баҳолашнинг такомиллаштирилган усули ишлаб чиқилган;
тупроқнинг мелиоратив режими, суғориш тартиби, эвапотранспирация миқдори, шўр ювиш меъёри, атмосфера ёғинлари ва сизот сувлари сатҳини ҳисобга олган ҳолда суғориш сувининг маҳсулдорлигини баҳолаш услуби такомиллаштирилган;
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш услуби ерларнинг мелиоратив кадастрини юритиш асосида такомиллаштирилган;
техноген-бузилган агроландшафтларда суғориш тармоқларининг фильтрациясини камайтириш ва коллектор-дренаж тармоқларининг солиштирма миқдорини ошириш ҳисобига экинларнинг илдиз қатламига келадиган туз миқдорини камайтириш асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Техноген-бузилган агроландшафтларнинг адаптив мелиоратив режимларини бошқаришнинг методологик асослари бўйича олинган натижалар асосида:
суғориладиган ерлар текисланган ва суғоришда ўқ ариқлар ўрнига кўчма суғориш новларидан фойдаланиб суғориш усули Зарбдор туманидаги фермер хўжаликларида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 04/25-280-сон маълумотномаси). Натижада ҳосил миқдори қўшимча 4-5 ц/гектар гача ортиб, мавсумий суғориш меъёрини 10-15 % га иқтисод қилиш имконияти яратилган; 
суғориладиган ерлар текисланган ва суғоришда ўқ ариқлар ўрнига кўчма суғориш новларидан фойдаланиб суғориш усули Пахтакор туманидаги хўжаликларида жами 37 га майдонда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги 04/25-280-сон маълумотномаси). Натижада суғориш сувини гектаридан 440 м3 тежаш имконияти яратилган;
ярим гидроморф ва автоморф тупроқлар шароитида ғўзани очиқ майдонга ҳайдаб экиш технологиялари бўйича тажриба далаларида тупоқнинг суғориш олди намлигини ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % ушлаб туриш дала тадқиқотлари олиб борилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 27 январдаги №04/25-280-сон маълумотномаси). Натижада ҳосилдорлик 34,9-35,9 ц/гектарни ташкил қилиб, сувчилар ишининг унумдорлиги 20 % га ошган ва ёқилғи-мойлаш материаллари 10 % га тежалишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish