Утаев Абдухолиқ Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Шўрланган ерларда кузги буғдойни суғориш тартиблари ва техникаси элементларини такомиллаштириш методологияси», 06.01.02 – «Мелиорация ва суғорма деҳқончилик»(техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/T2212.
Илмий раҳбар: Икрамов Рахимжон Каримович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc. 03/30.12.2019.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Шеров Анвар Гуламович, техника фанлари доктори, профессор; Авлиякулов Мирзоолим Авазович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жиззах вилоятининг қадимдан суғориладиган, ўтлоқи бўз, шўрланишга мойил тупроқларида, кузги буғдойни ғўза қатор орасига ва очиқ майдонга ҳайдаб экиш технологияси бўйича суғориш тартиблари ва техникаси элементларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шўрланган тупроқларда ғўза қатор орасига ва ҳайдалган майдонга экилган кузги буғдойнинг мақбул суғориш тартиблари, бир марталик ва мавсумий суғориш меъёрлари тупроқ ғоваклигининг ўзгаришини инобатга олиб ишлаб чиқилган;
шўрланган тупроқларда ғўза қатор орасига ва ҳайдалган майдонга экилган кузги буғдойни эгатлаб суғоришда эгатларга бериладиган сув сарфи тупроқнинг сув ўтказувчанлигини ҳисобга олиб аниқланган;
ғўза қатор орасига ва очиқ майдонга шудгорлаб экилган кузги буғдойни сувга бўлган биологик талабининг таъминланганлигини аниқлаш усули вегетация даври ва ойлар кесимида атмосфера ёғинлари, ҳавонинг ҳарорати, шамолнинг тезлиги ва қуёшнинг давомийлигининг ўзгарувчанлигини инобарга олиб такомиллаштирилган;
кузги буғдойнинг биологик сувга бўлган талабининг таъминланганлиги ўзгарувчанлигини ҳисобга олган ҳолда ғўза қатор орасига ва ҳайдалган майдонга экилган кузги буғдойнинг суғориш меъёрлари ва муддатлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шўрланишга мойил тупроқлар шароитида кузги буғдойни суғориш тартиблари ва техникаси элементларини такомиллаштириш услубияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ғўза қатор орасига ва очиқ майдонга шудгорлаб экилган кузги буғдойнинг мақбул суғориш тартиблари, бир марталик ва мавсумий суғориш меъёрлари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Жиззах вилояти Сирдарё-Зарафшон ИТҲБда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги 03/25-105-сон маълумотномаси). Натижада ғўза қатор орасига экилган кузги буғдой даласидан 2,7-3,0 ц/га ва очиқ майдонга шудгорлаб экилган кузги буғдой даласидан 2,9-3,5 ц/га қўшимча ҳосил олишга эришилган;
ғўза қатор орасига ва очиқ майдонга шудгорлаб экилган кузги буғдойни суғоришда эгатларга бериладиган макбул сув сарфлари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Жиззах вилояти Сирдарё-Зарафшон ИТҲБда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги №03/25-105-сон маълумотномаси). Натижада ғўза қатор орасига экилган кузги буғдойни суғоришда 10-22%, очиқ майдонга шудгорлаб экилган кузги буғдойни суғоришда 20-27% суғориш сувини иқтисод қилиш имконияти яратилган;
ғўза қатор орасига ва ҳайдалган майдонга экилган кузги буғдойнинг суғориш меъёрлари ва муддатлари Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Жиззах вилояти Сирдарё-Зарафшон ИТҲБда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 10 январдаги №03/25-105-сон маълумотномаси). Натижада коллектор-зовур ва суғориш тармоқларининг мақбул параметрларни аниқлаш имконияти яратилган.