Sayt test rejimida ishlamoqda

Турлибаев Закир Темирхановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қорақалпоғистон Республикасининг гидроморф тупроқлари шароитида ғўзани субирригация усулида суғоришнинг самарадорлиги», 06.01.02 – Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/T1493.
Илмий раҳбар: [Қурбанбаев Ережеп], техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат универcитети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 
Расмий оппонентлар: Икрамов Рахимджан Каримович, техника фанлари доктори, профессор; Матякубов Бахтиёр Шамурадович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Республикамизнинг шимолий худудлари ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида сув танқислигини юмшатиш учун ғўзани субирригация усули билан суғориш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, шимолий худуднинг ўтлоқи-алювиал, механик таркиби ўрта қумоқ тупроқлари шароитида зовур сувларининг минерализациясини ҳисобга олган ҳолда ғўзани субирригация суғориш технологияси такомиллаштирилган;
субирригация суғориш усули сизот сувлар сатҳи 2-3 м ва минерализацияси 2,0-2,5 г/л бўлган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида ғўзанинг сувга бўлган суғориш муддатлари, сони, давомийлиги, амал давридаги ва мавсумий суғориш меъёрлари аниқланган;
ғўзани субирригация усулида суғоришда ерларнинг мелиоратив ҳолати, сизот сувлар сатҳи ва минераллашганлик даражасининг ўзгариши ҳамда тупроқнинг сув-физикавий хоссалари асосида тупроқнинг усимлик қатламида намликни узоқ вақт сақлаб туриш усули ишлаб чиқилган;
субирригация суғориш усули асосида минерализацияси кам бўлган зовур сувларини тўсиш орқали ғўзанинг илдиз қатламидаги тупроқ намлигининг узоқ вақт сақлаб туриш режими аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида ғўзани субирригация суғориш технологиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
тупроқнинг фаол қатламида тупроқ намлигини таъминлашда зовур сувларини сунъий тўсиш орқали субирригация суғориш усули Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасаруффидаги Қорақалпоғистон Мелиоратив экспедициясига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 
22 октябрдаги 02/02-3-354-сон маълумотномаси). Натижада тупроқнинг фаол қатламида намликнинг узоқ вақт сақланиш имконияти яратилган;
ўтлоқи-алювиал тупроқларда қишлоқ хўжалик экинларини субирригация суғориш усули Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасаруффидаги Суенли ирригация тизимлари бошқармасида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 22 октябрдаги 02/02-3-354-сон маълумотномаси). Натижада ғўзани субирригация суғориш усулида етиштирилганда 850-900 м3/га сув иқтисод қилинишига, тупроқнинг шўрланиш 0,038 % га, мавсумий туз тўпланиш коэффициенти 0,18 га камайишига, пахтадан олинадиган ҳосил 4,5-5,7 ц/га ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish