Sayt test rejimida ishlamoqda

Саримсаков Бахтиёр Рахмонжановичнинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):“Комбинациялашган агрегатнинг ғўзапояларни эзиб-бўлаклайдиган тишли ғалтаги параметрларини асослаш”, 05.07.01–Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2021.2.PhD/Т1667.
Илмий раҳбар: Худаяров Бердирасул Мирзаевич, техника фанлари доктори,профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.03/30.12.2019.Т.10.01.
Расмий оппонентлар: Тўхтақузиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор; Худояров Анвар Назиржонович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзапояларни юлиб олмасдан уларни пушта юзасига ҳаракат йўналиши бўйича ётқизадиган ва эзиб-бўлаклайдиган тишли ғалтак параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пуштадаги ғўзапояларни юлиб олмасдан, уларни агрегат ҳаракати бўйича ётқизиб бир йўла эзиб-бўлаклайдиган тишли ғалтакнинг технологик иш жараёни асосланган ва конструкцияси ишлаб чиқилган;
тишли ғалтакнинг диаметри унга ғўзапояларни ўралиб қолмаслиги, иш кенглиги эса пушта юзаси текис қисмининг энини ҳисобга олган ҳолда асосланган;
ғўзапояларни эзиб-бўлакланганлик даражасининг юқори кўрсаткичларини таъминлаш асосида ғалтак тишлари сони, баландлиги ва қалинлиги радиуси аниқланган;
агрегат таянч ғилдиракларига тиш ўрнатиш ва уларни ғўзапояли пушта юзасида ҳаракатлантириш ҳисобига ғўзапояларни эзиб-бўлаклаш ҳамда, агрегат массасидан тик юкланиш сифатида фойдаланиш асосида сарфланадиган энергияни тежаш аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
комбинациялашган агрегатнинг ғўзапояларни эзиб-бўлаклайдиган тишли ғалтаги параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
ғўзапояларни юлиб олмасдан пуштага ётқизиб бир йўла эзиб-бўлаклайдиган ишчи қисмли агрегатга дастлабки талаблар ва техник топшириқ тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 октябрдаги 02/023-3572-сон маълумотномаси). Натижада ғўзапояларни жойидаэзиб-бўлаклайдиган тишли ғалтакли агрегат конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган.
пуштадаги ғўзапояларни ётқизиб эзиб-бўлаклайдиган тишли ғалтакли комбинациялашган агрегат Тошкент ва Наманган вилояти фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 октябрдаги 02/023-3572-сон маълумотномаси). Натижадағўзапоялардан органик ўғит сифатида фойдаланиш учун уларни майдалашда иш унуми ошган, сарфланадиган умумий фойдаланиш харажатлари 1,22 мартадан кўпроққа камайган.
пуштадаги ғўзапояларни ётқизиб бир йўла эзиб-бўлаклайдиган тишли ғалтак билан жиҳозланган агрегатнинг лойиҳа конструкторлик ҳужжатлари «BMKB-Agromash» АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 31 октябрдаги 02/023-3572-сон маълумотномаси). Натижада ғўзапояларни эзиб-бўлаклайдиган ишчи қисмли комбинациялашган агрегатни ишлаб чиқариш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish