Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Умид Анваровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғорма деҳқончиликда биомелиоратив тадбирларнинг илмий-амалий асослари”, 06.01.02- Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc./Qx.133.
Илмий маслаҳатчи: Хамидов Мухаммадхон Хамидович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг Бухоро филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx/B.42.01.
Расмий оппонентлар: Мамбетназаров Бисенбай Сатназарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик; Авлиякулов Мирзоолим Авазович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Икрамов Рахим Каримович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув танқислигининг салбий оқибатларини камайтириш, фитомелиорант ўсимликларини етиштириш орқали ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шўр ювиш меъёрлари ва муддатларини қисқартириш ҳамда коллектор-зовур сувларининг минерализациясини биологик усулда камайтириб, сифати яхшиланган зовур сувлари билан ғўзани суғориш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
кузги буғдойнинг Краснодарская-99 навини мақбул суғориш ва озиқлантириш тартибларини унинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва доннинг сифат кўрсаткичларига ижобий таъсири ҳамда суғоришда сув ресурсларини 1935 м3/га иқтисод қилиши аниқланган;
махсар (Carthamus tinctorius D) ва тариқ (Panicum miliaceum Link) ўсимликларини шўрланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашдаги самарадорлиги хамда улар етиштирилган тупроқларнинг шўрини ювишда 29-55 фоиз кам сув сарфланиши аниқланган;
ғўзага ўтмишдош экин сифатида махсар (Carthamus tinctorius D) ва тариқ (Panicum miliaceum Link) ўсимликларини етиштириш, ғўзанинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши ҳамда ҳосилдорлигини 1,7-3,4 ц/га ошириши аниқланган;
биомелиорант экинларни ерларнинг мелиоратив ҳолатига ва ғўзанинг ҳосилдорлигига таъсирини баҳолаш бўйича чизиқли регрессия модели ва корреляция коэффициенти ўртасида боғлиқлик (R= -0.82) мавжудлиги аниқланган;
дала шароитида кичик ҳовузларда Кичик Ряска (Lemna minor), Азолла (Azolla caroliniana) ва Эйхорния (Eichhornia crassipes) сув ўсимликларининг зовур сувларидаги хлор иони миқдорини 18-25 фоизга ва қуруқ қолдиқ миқдорини 20-28 фоизга камайтириши аниқланган;
Кичик Ряска (Lemna minor), Азолла (Azolla caroliniana) ва Эйхорния (Eichhornia crassipes) сув ўсимликларини ўстириш орқали сифати биологик усулда яхшиланган зовур сувлари билан ғўзани “Бухоро – 102” навини суғориш унинг ўсиши ва ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиб, ҳосилдорлигини 38-40 ц/га бўлиши хамда толанинг сифат кўрсаткичларига ижобий таъсири аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Суғорма деҳқончиликда биомелиоратив тадбирларининг илмий-амалий асослари бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
ғўза-ғалла қисқа навбатлаб экиш тизимида суғориш сувларининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, дарё сувлари қийин етиб борадиган ҳудудларда ҳудудларда минерализацияси биологик усулда тозаланган коллектор-зовур сувларидан суғоришда фойдаланишда фермер хўжаликлари учун қўлланма сифатида «Биомелиоратив тадбирларни қўллаш орқали ерларни шўрини ювишдаги сув сарфини камайтириш» ва «Коллектор-зовур сувлари минерализациясини биологик усулда камайтириш орқали улардан суғорма деҳқончиликда кенг фойдаланиш» номли тавсияномалар тасдиқланган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 04/20-592-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияномалар кластер ва фермер хўжаликлари, шунингдек сувдан фойдаланувчилар учун сув танқислиги шароитларида улардан самарали фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини барқарор сақлаб туришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
кузги буғдойнинг Краснодарская-99 навини етиштириш технологияси бўйича Бухоро тумани фермер хўжаликларида 600 гектар, Вобкент тумани фермер хўжаликларида 1200 гектар, Когон тумани фермер хўжаликларида 450 гектар, жами 2250 гектарда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 04/20-592-сон маълумотномаси). Натижада кузги буғдойнинг Краснодарская-99 навини суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНС га нисбатан 70-80-70 %, 2-3-1 схемасида суғориш ҳамда маъдан ўғитлар меъёри азот-240, фосфор-180 ва калий-90 кг/га меъёрда қўлланилган ҳолда, суғориш ишларига ҳар гектар майдонда 1500-1900 м3 сув тежалиб, тупроқдаги тузлар миқдори 0,027-0,021 % (қуруқ қолдиқ) нинг кам йиғилиши ҳамда кузги буғдойдан қўшимча 9,2-11,8 ц/га ҳосил олишга эришилган;
кузги буғдойдан бўшаган майдонларда қурғоқчиликка ва шўрланишга чидамли биомелиорант экинларидан махсар ва тариқни такрорий экин сифатида етиштириш технологияси Бухоро тумани фермер хўжаликларида 550 гектар, Вобкент тумани фермер хўжаликларида 900 гектар, Пешку тумани фермер хўжаликларида 1050 гектар ва Шофиркон тумани фермер хўжаликларининг 1450 гектар, жами 3950 гектар майдонда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 04/20-592-сон маълумотномаси). Натижада биомелиорант экинлари етиштириш тупроқларнинг 1 метрлик қатламида хлор иони миқдори кузги буғдойдан сўнг шудгорлаб қўйилган далада 0,043-0,045 %, махсар даласида 0,029-0,032 % ва тариқ даласида 0,025-0,026 % га тенг бўлиб, такрорий экин экилмасдан шудгорлаб қўйилган далага нисбатан хлор иони 0,019-0,031 % га кам йиғилган. Ушбу далаларда шўр ювиш ишлари бажарилганда кузги буғдойдан сўнг шудгорлаб, экин экилмаган далада шўр ювиш меъёри - 5200 м3/га, махсар даласида 3600 м3/га ва тариқ даласида 2900 м3/га ташкил қилган. Биомелиорант экинлари экилган далада такрорий экин экилмасдан шудгорлаб қўйилган далага нисбатан шўр ювишга 29-55 % ёки 1600-2300 м3/га кам сув сарфланган;
коллектор-зовур сувларининг минерализациясини пасайтириб, ғўзани суғориш технологияси Когон тумани фермер хўжаликларида 70 гектар, Шофиркон тумани фермер хўжаликларида 140 гектар ва Пешку тумани фермер хўжаликларида 90 гектар, жами 300 гектар майдонда жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 19 февралдаги 04/20-592-сон маълумотномаси). Натижада минерализацияси 3-5 г/л га тенг бўлган коллектор-зовур сувларида Кичик Ряска (Lemna minor) ва Азолла (Azolla caroliniana) сув ўсимликларини ўстириш орқали, коллектор-зовур сувларининг минераллик даражасини пасайтиришга эришилган ва бу сувлар билан ғўза майдонларини суғориш натижасида ғўзани коллектор-зовур сувлари билан тўғридан-тўғри суғоришга нисбатан тупроқда хлор иони миқдори 0,007-0,009 % га кам йиғилишига ва пахтадан қўшимча 6,5-8,0 ц/га ҳосил олишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish