Sayt test rejimida ishlamoqda

Каюмов Баходир Максуджановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кулон тўсиғига яқин бўлган энергияларда оғир ионлар ўртасидаги ўзаро таьсир динамикаси», 01.04.08 – Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2018.2.PhD/FM252
Илмий раҳбар: Насиров Авазбек Каримович, физика-математика фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар акдемияси Ядро физикаси институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Артемов Сергей Викторович физика-математика фанлари доктори, профессор; Олимов Хусниддин Қосимович физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий Университети 
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич энергия ва орбитал моментнинг ҳар хил қийматлари учун реакция натижасида кузатилган маҳсулотлар чиқиш эхтимоллигига турли механизмларнинг қўшган ҳиссасини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энергиянинг потенциал тўсиқдан паст қийматлари учун 36S+206Pb ва 34S+208Pb реакцияларига қамраш кесимининг тўсиқ ости қийматлари ҳисобланган;
36S+206Pb ва 34S+208Pb реакцияларининг 2n ва 3n эмиссия каналлари учун буғланиш қолдиғи кесимларида кузатилган экспериментал қийматларидаги катта фарқ сабаблари, ушбу реакцияларнинг ўзаро таьсир потенциаллари ва қўшилиш барьерлари орасидаги фарқ ҳисобига келиб чиқиши кўрсатилган;
78Kr(10 МэВ/нук.)+40Ca реакциясида олд ярим шар қисмида снарядга ўхшаш маҳсулотларнинг кузатилишини, ҳосил бўлган қўшалоқ ядро системасининг 180о га бурилиб бўлиниш натижасидаги маҳсулотлар сифатида изоҳловчи янги усул таклиф қилинган;
48Ti+208Pb реакцияси бўлинишида, квазибўлиниш маҳсулотлари бўлинишга ўхшаш, яъни, қўшилиш-бўлиниш маҳсулотлари масса тақсимоти кенглигининг ошишига сабабчи эканлиги кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кулон тўсиғига яқин бўлган энергияларда оғир ионлар ўртасидаги ўзаро таьсир динамикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
36S+206Pb ва 34S+208Pb камраш реакциялари тўсиқ ости кесимининг ҳисобланган қийматлари хорижий олимлар томонидан фойдаланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: Nuclear Physics A 994, 121662, 2020; Physical Review C 101, 014616, 2020; Physical Review C 101, 064604, 2020; Journal of Physics G: Nuclear and Particle Physics 47, 075106, 2020). Илмий натижаларнинг қўлланилиши турли хил реакцияларда бошланғич энергиянинг потенциал тўсиқдан паст қийматлари учун камраш кесимининг тўсиқ ости қийматларини хисоблашга имкон берган;
36S+206Pb ва 34S+208Pb реакцияларида буғланиш қолдиқ кесимларининг қийматлари ўртасидаги катта фарқни тушунтириш учун олинган натижалар халқаро тадқиқотчилар томонидан янги назарий ёндашувни синаб кўриш учун ишлатилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: Nuclear Physics A 994, 121662, 2020; Physical Review C 101, 014616, 2020; Physical Review C 101, 064604, 2020; Journal of Physics G: Nuclear and Particle Physics 47, 075106, 2020). Илмий натижаларнинг қўлланилиши кириш каналининг ролини қўшалоқ ядро системасининг эволюциясига қўшган хиссасини изоҳлашга имкон берган;
78Kr(10 МэВ/нук.)+40Ca реакциясида олд ярим шар қисмида снарядга ўхшаш маҳсулотларнинг кузатилиши учун таклиф қилинган усул чет эллик тадқиқотчилар томонидан фойдаланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: The European Physical Journal A 55, 29, 2019; Journal of Physics G: Nuclear and Particle Physics 47, 045115, 2020; Journal of Physics G: Nuclear and Particle Physics 47, 075106, 2020). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қўшалоқ ядро системасидан снарядга ўхшаш маҳсулотларни чиқишини ўрганиш ва шу системанинг яшаш вақтини бахолашга имкон берган;
48Ti+208Pb реакцияси бўлинишидаги квазибўлиниш маҳсулотлари ролини ўрганишдан олинган назарий хисоблашлар чет эллик тадқиқотчилар томонидан тадқиқ этилаётган реакцияларда масса тақсимотини ўрганишда фойдаланилган (халқаро илмий журналлардаги ҳаволалар: Physical Review C 98, 034601, 2018; Physical Review C 98, 014606, 2018; Physical Letters B 803, 135297, 2020). Илмий натижаларнинг қўлланилиши паст энергияларда оғир ионлар ўртасидаги реакцияларда рақобатлашувчи механизмларни бир биридан ажратиб олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish