Sayt test rejimida ishlamoqda

Алланов Ориф Менглимуратовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Симметрик шифрлаш алгоритмини такомиллаштириш ва криптотаҳлил усуллари ёрдамида баҳолаш», 05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/T1940.
Илмий раҳбар: Абдурахимов Бахтиёр Файзиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ғайрат Умарович, физика-математика фанлари доктори, доцент; Юсупов Боҳодир Караматович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот номи: «UNICON.UZ» – фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: O‘z DSt 1105:2009 симметрик шифрлаш алгоритмини такомиллаштириш ҳамда унинг бардошлилигини интеграл ва алгебраик криптотаҳлил усуллари ёрдамида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
O‘z DSt 1105:2009 симметрик шифрлаш алгоритмининг бардошлиги интеграл ва алгебраик криптотаҳлил усуллари ёрдамида баҳоланган;
ўрнига қўйиш ва аралаштириш акслантириш усулларида параметрларни статик танлаш орқали такомиллаштирилган O‘z DSt 1105:2009 симметрик шифрлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган O‘z DSt 1105:2009 симметрик шифрида фойдаланилган акслантиришлар асосида раунд калитларини ҳосил қилиш алгоритми ишлаб чиқилган;
такомиллаштирилган O‘z DSt 1105:2009 симметрик шифрлаш алгоритмининг бардошлиги интеграл ва алгебраик криптотаҳлил усуллари ёрдамида баҳоланган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Таклиф этилган раунд калитини генерациялаш усули ва такомиллаштирилган O‘z DSt 1105:2009 симметрик шифрлаш алгоритмининг дастурий воситаси бўйича олинган натижалар бўйича:
такомиллаштирилган O‘z DSt 1105:2009 шифрлаш алгоритмининг дастурий воситаси ва криптотаҳлил натижалари «UNICON.UZ» ДУК га жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 1 апрелдаги № 33-8/2358-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида такомиллаштирилган маълумотларни шифрлаш алгоритми миллий ҳимояланган электрон тизимларда маълумотлар конфиденциаллигини таъминлаш имконини берган;
ўрнига қўйиш ва аралаштириш акслантириш усулларидаги параметрларни статик танлаш, раунд калитларини бевосита генерациялаш асосида такомиллаштирилган O‘z DSt 1105:2009 шифрлаш алгоритмининг  дастурий воситаси Тошкент шаҳри «SSP Maroqand» кўп функцияли ахборот маркази унитар корхонасига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 1 апрелдаги  № 33-8/2358-сон маълумотномаси). Такомиллаштирилган O‘z DSt 1105:2009 шифрлаш алгоритмининг дастурий воситаси мижоз маълумотларини 300 Кбит/с тезликда шифрлаш имконини берган;
такомиллаштирилган O‘z DSt 1105:2009 шифрлаш алгоритмининг дастурий воситаси, S блокларни генерациялашдаги ёндашув ва раунд калитларини генерациялаш алгоритми Мудофаа вазирлиги Ахборот – коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти кафедрасида «Криптография усуллари» фани доирасида курсантлар учун ўқув жараёнида татбиқ этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2021 йил 1 апрелдаги  № 33-8/2358-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида такомиллаштирилган O‘z DSt 1105:2009 шифрлаш алгоритми мавжудига нисбатан 22 Кбайт/с га юқори тезликда шифрлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish