Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшбеков Азамат Эркиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Phaseolus vulgaris пўстлоғи пектин моддаларининг тузилиши ва кимёвий хоссалари», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/K135.
Илмий раҳбар: Рахманбердиева Рано Каримовна, кимё фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институти, DSc.02/30.01.2020.К/Т.104.01.
Расмий оппонентлар: Арипова Салима Фазиловна, кимё фaнлaри доктори, профессор; Шомуродов Шавкат Абдуганиевич, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Phaseolus vulgaris ўсимлиги пўстлоғи пектин моддаларининг структуравий-кимёвий тузилишини ўрганиш, пектин макромолекуласининг асосий ва ён занжири тузилишини тасдиқлаш, пектиннинг металл комплексларини олиш ва уларнинг биологик фаоллигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ph.vulgaris ўсимлиги пўстлоғидаги углеводлар, оқсиллар ва липидлар таркибига мавсумий динамиканинг таъсири аниқланган. Phaseolus vulgaris пўстлоғи пектин моддаларининг манбаи сифатида тавсия этилган;
ловия пўстлоғидан пектин моддаси ажратиб олиниб, унинг физик-кимёвий хоссалари ва моносахарид таркиблари аниқланган;
илк бор пектин моддалари кислотали ва ферментатив гидролизга учратилиб, пектин фрагментлари олинган,  уларнинг асосий ва ён занжирининг тузилиши кимёвий ҳамда спектрал усуллар билан тасдиқланган;
пектин макромолекуласининг асосий занжири поли-D-галактуронандан ташкил топган бўлиб, унинг тармоқланган ён занжирлари L-рамногалактуронан-1 ва арабиногалактандан иборат эканлиги исботланган;
пектиннинг калий, магний тузлари ва калий-магний комплекслари олинган ва уларнинг юрак-қон томир тизимига таъсири тадқиқ қилинган;
Ph.vulgaris пўстлоғининг сувли экстракти Глифасанни микробларга қарши ва антидиабетик фаоллиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Phaseolus vulgaris пўстлоғи пектин моддаларининг тузилиши ва кимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пектин моддаларини ўрганиш натижаларидан ФА-Ф6-007 рақамли "Доривор ўсимликларнинг биологик фаол полисахаридлари ва уларнинг модификацияланган шаклларини ўрганиш" мавзусидаги лойиҳа (2017-2020йй.)ни бажаришда фойдаланилган (ЎзР ФАнинг 2020 йил №4/1255-1948 сон маълумотномаси). Натижада пектин моддаларини халқ хўжалигининг турли соҳаларида қўллаш имкониятини асослаб беришда фойдаланилган; 
шунингдек, Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг АР05131003-сонли "Юқори зарядланган полиамфолитлар изоэлектрик нуқтасининг фундаментал муаммолари" илмий лойиҳаси (2018-2020йй.)ни амалга оширишда фойдаланилган (ҚозР Полимер материаллар ва технология институтининг 2020 йил №1 сон маълумотномаси). Натижада пектин асосида кенг доирада (пролонгация) таъсирга эга янада самаралироқ доривор полимерлар олинган ва юқоридаги лойиҳани амалга ошириш методикасини такомиллаштириш имконини берган;
ловия пўстлоғининг сувли экстрактидан “Глифасан антидиабетик биологик фаол қўшимча”си олиш усулининг лаборатория регламенти ишлаб чиқилган (21 май 2021йил ЎМКИ директори т.ф.д., проф. Ш.Ш. Сагдуллаев томонидан тасдиқланган).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish