Содикова Мунира Рустамбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Маҳаллий ҳомашёлар асосида самарали олигомер коррозия ингибиторларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва синфлаш», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 02.00.09 – Товарлар кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Т1059.
Илмий раҳбарлар: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор, академик; Таджиходжаев Закирходжа Абдусаттарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.04.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир мартлалик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Абдувахоб, техника фанлари доктори, профессор; Матякубова Парахат Майлиевна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий хомашё ва иккиламчи моддий ресурслар асосида кўп мақсадларга мўлжалланган самарали олигомер коррозия ингибиторларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни синфлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карбамид (меламин, аммофос) ва ортофосфор кислотасини таъсирида олинган аддукт ноорганик бирикмалар тузлари ва уларинг иккиламчи маҳсулотлари ҳамда ёғ-мой саноатининг иккиламчи моддий ресурслари билан модификацияланган (ARIN&M-I) олигомер коррозия ингибиторлари ишлаб чиқилган;
ёғ-мой ва кимё ишлаб чиқариш маҳсулотларининг иккиламчи моддий ресурслари ҳамда ди- ва полиаминларни ўзаро таъсирлаштириш (поликонденсация қилиш) билан (ARIN&M- II) олигомер коррозия ингибиторлари олинган;
олигомер бирикмалар таркибига иккилачи полимерларни (ИХПЭ ёки ИПЭТФ) киритиш металл юзасига адгезияланишига ва коррозияга қарши фаоллик билан бир қаторда сиртда плёнка ҳосил бўлишига ёрдам бериши аниқланган;
Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТН такомиллаштириш мақсадида коррозия ингибиторларининг кимёвий таркиби хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда қўлланилган янги субпозиция ва подсубпозициялар кодлари ҳамда экспресс усулларини ўтказиш тартиби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
кўп мақсадли вазифаларга мўлжалланган самарали олигомер коррозия ингибиторларини технологиясини ишлаб чиқиш ва ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатурасига мувофиқ уларнинг таснифини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«ARIN&M» коррозия ингибиторлари» учун ташкилот стандарти «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тасдиқланган (Тs 07507009–04:2020). Натижада, металл конструкциялари ва технологик ускуналарни ҳимоя қилишда коррозия ингибиторларини қўллаш ва уларни иссиқлик энергетика саноатидаги кимёвий тозалашда фойдаланиш имконини берган;
«ARIN&M» коррозия ингибиторлари «Олмалиқ тоғ-кон металургия комбинати» қурилмаларини коррозиядан ҳимоялаш жараёнларида жорий қилинган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2020 йил 11 ноябрдаги 63-406-сон маълумотномаси). Натижада технологик ускуналар ва металл конструкцияларнинг эксплуатацион муддати 15–25% га ўзайтириш имконини берган;
Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНга “коррозия ингибиторлари” учун янги маҳсулот код рақамлари божхона амалиётига жорий этилган (Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 4 мартдаги 1/16-078-сон маълумотномаси). Натижада, коррозия ингибиторларини божхона мақсадлари учун сифатли идентификациялаш имконини берган;
“Божхона назоратининг техник талаблари – синовларнинг экспресс усулларини ўтказиш тартибини регламентацияси ва кимё маҳсулоти – коррозия ингибиторлари сифатини баҳолаш усуллари” божхона амалиётига жорий этилган (Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 4 мартдаги 1/16-078-сон маълумотномаси). Натижада, божхона фаолиятида коррозия ингибиторлар экспертизасини самарадорлигини ошириш имконини берган.