Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Бобуршоҳ Боҳодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Солиқ муносабатларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш”, 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/Iqt481.
Илмий раҳбар: Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тошматов Шуҳрат Омонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ муносабатларини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқларни тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини жорий этиш таклиф этилган;
илк бор солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш бўйича кафиллик ҳамда гаров тартибларини қўллаш таклиф этилган;
солиқ тўловчилар фаолиятини текширмасдан кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш йўли билан назорат қилиш таклиф этилган;
солиқ тўловчилар учун бир хил имконият яратиш мақсадида алоҳида ва мақсадсиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Солиқ муносабатларини тартибга солиш тизими ва назоратини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
солиқларни тўлаш бўйича муддатни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини жорий этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-508-сон Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Солиқ Кодексида (139-модда) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 17/3-34299-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида бюджетга 3467,8 млрд. сўм қўшимча даромад ҳисобланган;
илк бор солиқ мажбуриятининг бажарилишини таъминлаш бўйича кафиллик ҳамда гаров тартибларини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси янги таҳрирдаги Солиқ Кодексида (107-108 моддалар) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 10 мартдаги 17/1-07626-сон маълумотномаси). Солиқ қарзларини тўлашни кафиллик ва гаров асосида кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш тартибини  амалиётга жорий этилиши боқиманда солиқ қарзларини камайиши учун хизмат қилган;
солиқ тўловчилар фаолиятини текширмасдан кўздан кечириш ҳамда сўров ўтказиш йўли билан назорат қилиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2019 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-508-сон Қонунида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 17/3-34299-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши солиқ тўловчилар фаолиятини текширмаслик бўйича эълон қилинган мониторинг ижроси ҳамда солиқ қонунчилиги назоратини таъминлашга хизмат қилган;
солиқ тўловчилар учун бир хил имконият яратиш мақсадида алоҳида ва мақсадсиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш  бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сон фармонида (2-банд “в” кичик банди) ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 29 ноябрдаги 17/3-34299-сон маълумотнома). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида 2020 йил 1 чорагида давлат бюджетига қўшимча 132,2 млн.сўм даромад ҳисобланган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish