Саттаров Олим Усмонкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ноорганик моддаларни ишлаб чиқаришдаги мураккаб технологик жараёнларини интеллектуал бошқариш тизимларини синтез қилиш усуллари”, 05.01.08 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/T1952.
Илмий раҳбар: Юсупбеков Нодирбек Рустамбекович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Мирхалил Агзамович, техника фанлари доктори, профессор; Искандаров Зохид Эргашбаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Ximavtomatika” масъулияти чекланган жамияти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ноорганик моддалар ишлаб чиқаришнинг мураккаб технологик жараёнларини интеллектуал бошқариш тизимларини синтезлаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
империк-статистик тажрибалар асосида фосфат кислотани экстрациялаш жараёнининг мавжуд қонуниятларини янада тўлиқроқ акс эттириш имконини берадиган ушбу жараённинг асосий кириш ва чиқиш ўзгарувчилари ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
компонентларнинг реакторда кимёвий жараён учун кетадиган вақтга боғлиқлик даражасига кўра ноорганик моддаларни концентрацияларининг ўзгариш қонуниятлари аниқланган ва улар асосида реагентларнинг массавий сарфини аниқлаш имкони яратилган;
дастлабки ПИД-ростлагичга монандликни белгилаб берувчи омилларни аниқлаш, оптимал ўқитиш танланмаларини шакллантириш орқали нейрон тармоқли ростлагичларни лойиҳалаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
фосфор кислотасини экстракциялаш жараёнини бошқаришга мўлжалланган нейронли ростлагичга эга бўлган кўп поғонали бошқариш тизими фарқ сигнали бўйича адаптациялаш алгоритми асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ноорганик моддаларни ишлаб чиқаришдаги мураккаб технологик жараёнларини интеллектуал бошқариш тизимларини синтезлаш усулларини ишлаб чиқишда олинган илмий натижалар асосида:
тавсифлари кутилмаган тарзда ўзгарадиган динамик объектларни бошқариш учун таклиф этилган нейрон тармоқли бошқариш усули ва алгоритми «Navoiyazot» АЖда жорий қилинган («O’zkimyosanoat» АЖ нинг 2020 йил 21 декабрдаги № 14-5014-сон маълумотномаси). Натижада, жараённи бошқариш сифати яхшилаш имнонини берган;
кимёвий реакция давомида реагентларнинг концентрацияларини вақт бўйича ўзгаришини имитацияловчи ва шу орқали ўқитиш танланмаларини яратиш имконини берадиган дастурий таъминот «Navoiyazot» АЖда жорий қилинган («O’zkimyosanoat» АЖ нинг 2020 йил 21 декабрдаги № 14-5014-сон маълумотномаси). Натижада, 0,5 % энергия тежамкорликка эришиш имконини берган;
компонентларнинг агрегатда бўлиш вақтига кўра концентрациянинг ўзгариш функциясидан фойдаланиб, азот кислотасининг массавий сарфини аниқлаш «Navoiyazot» АЖда жорий қилинган («O’zkimyosanoat» АЖ нинг 2020 йил 21 декабрдаги № 14-5014-сон маълумотномаси). Натижада, азот кислотасининг массавий сарфини аниқлаш ишончлилиги ортишига имкон берган.