Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражапова Умида Бахтияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Миллий газламалар тузилишининг тадқиқи асосида янги турларини маҳаллий хом ашёлардан ишлаб чиқиш” мавзусидаги, 05.06.02 - Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга  дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.1.PhD/T108
Илмий раҳбар: Алимбаев Эркин Шарипович, техника фанлари номзоди, пpoфeссop.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жиззах политехника институти, PhD.03/30.06.2020.T.115.01.
Расмий оппонентлар: Валиев Гулам Набиджанович, техника фанлари доктори, доцент; Дониёров Бектош Баходирович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли толали миллий газламалар ассортиментида янги намуна турларини яратиш, лойиҳалаш ва уларнинг тузилишига таъсир этувчи омилларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори қатлам танда ипи абрли ипак ҳамда пастки қатлам танда ипи ва арқоқ иплари пахта ипларидан иборат янги икки қатламли адрас матоси яратилган;
танда ипларига абр безаги берилган тўқималарнинг кўримлилиги танда бўйича қопланишлар сони, танда ипи диаметри, танда бўйича иплар сони ва танда тўлқин баландлигига боғлиқ ҳолда аниқланган;
ўзининг эластиклиги билан ғижимланувчанлик хусусиятини камайтирадиган, ипак ипига яқин бўлган модификация қилинган нитрон  толали ипдан янги таркибли Адрас матоси ишлаб чиқилган;
Адрас матоларидаги абр безаги берилган танда ип тўлқин баландлигининг мато сирт безагига таъсири назарий асосланган; абрбанд усулида безалган матоларда бир рангдан бошқа рангга ўтишда оралиқдаги ранг давомийлиги ипак ипларида кимёвий ипларига нисбатан «узунроқ», кимёвий ипларда эса пахта ипига нисбатан «узунроқ» эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Адрас тўқималар тузилишининг тадқиқи орқали янги турларини яратиш бўйича ишлаб чиқилган натижалар асосида:
янги кўринишли Адрас матога Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг саноат намунасига патенти олинган (“Янги кўринишли Адрас матоси” № SAP 01100). Натижада янги кўринишли Адрас мато ишлаб чиқариш имконияти яратилди;
янги турдаги кўп қатламли Адрас матоси “O’zbekipaksanoat” уюшмаси тасарруфидаги, хусусан Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳридаги “Шарқ ипаги дурдонаси” МЧЖ корхонасига жорий этилган (“O’zbekipaksanoat” уюшмасининг 2020 йил 29 декабрдаги 4-2/2715-сон маълумотномаси). Натижада тўқиманинг янгича тузилиш ва кўринишга эгалиги сабабли маҳсулот харидоргирлигининг ортиши ва тўқиманинг таннархининг камайишига олиб келган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish