Юлдашев Акмал Гуламжановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Идиоматик қўшма сўзларнинг лингвокогнитив аспекти (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)», 10.00.06–Қиёсий-адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Fil10.
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Шаҳриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Ибрагимхўджаев Исмоилхўжа Ибрагимхўджаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглиз ҳамда ўзбек тилларидаги идиоматик қўшма сўзларнинг лексик-семантик ва лингвокогнитив аспектда тадқиқ қилишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида қўшма сўзларнинг структур-семантикасида идиоматиклик ҳодисаси чоғиштирма аспектда илмий асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги идиоматик қўшма сўзларнинг концептуал белгиси деривацион хусусиятлари билан алоқадорлиги исботланган;
концептуал метафора, концептуал метонимия ҳамда метафтонимия идиоматик қўшма сўзлар ясалишининг когнитив механизмлари эканлиги далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги идиоматик қўшма сўзларнинг когнитив моделлари манба, восита ва мақсад майдон тамойилида ишлаб чиқилган;
оламнинг лисоний манзарасини акс эттиришда инглиз ва ўзбек тилларидаги идиоматик қўшма сўзларнинг универсал ва уникал жиҳатлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инглиз ҳамда ўзбек тилларидаги идиоматик қўшма сўзларнинг лексик-семантик ва лингвокогнитив аспекти тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таълим муассасаларида чет тилларини ўрганиш жараёнида идиоматик қўшма сўзлардан фойдаланишга доир хулосалар Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги 124-сон «Узлуксиз таълим тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилди ва уларнинг мазмунига сингдирилди. Тадқиқот натижаларидан умумий ўрта таълим мактаблари учун инглиз тилидан ўқув дастурларини ишлаб чиқишда 3-синф инглиз дарслигининг 6-бўлими ва 3–4-синфлар дарслик мажмуаларининг луғатини яратишда фойдаланилди (Халқ таълими вазирлиги Республика таълим марказининг 2016 йил 16 декабрдаги 01/11–02/07-1364-сон маълумотномаси). Умумий ўрта таълим мактабларида ушбу дарсликлардан ўрин олган қисқача луғат, ўқувчиларнинг сўз бойлигини оширишга ва лингвистик компетенцияларини шакллантиришга хизмат қилган;
тадқиқот давомида ишлаб чиқилган, илмий асосланган, такомиллаштирилган усуллар ва лексика тараққиётида идиоматиканинг ўрни, хусусан, қўшма сўзларнинг ясалишига, кенгайишига оид назарий хулосалар Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институтида бажарилган ФА-Ф1-Г041 рақамли «Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳага татбиқ этилган. (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 14 декабрдаги ФТК 03-13/903-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларидан «Ижтимоий-сиёсий терминларнинг қисқача изоҳли луғати»ни яратишда фойдаланилди. Илмий натижалар луғавий бирликларнинг изоҳланишида асос бўлиб хизмат қилади.