Sayt test rejimida ishlamoqda

Ортиқов  Мироншоҳ Содиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Электромагнит усуллари асосида поездлар ҳаракат хавфсизлик тизими учун дефектоскоп қурилмаси”, 05.08.03– Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1212
Илмий раҳбар: Халиков Абдулхақ Абдулхаирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/30.12.2019.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Сиддиқов Илҳомжон Хакимович, техника фанлари доктори, профессор; Хаджимухаметова Матлуба Адиловна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади электромагнит усуллар асосида поездлар ҳаракат хавфсизлик тизими учун дефектоскоп қурилмасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рельс плетларидаги дефектларни масофадан импульсли электромагнит қолдиқ индукция таъсирида аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
рельс плетларидаги дефектларни аниқлаш учун электромагнит импульс сигналли узатувчи ва қабул қилувчи датчикга эга рақамли дефектоскоп қурилмаси ишлаб чиқилган;
рельс плетларидаги дефектларни аниқлаш  ва назорат қилишда электромагнит майдон тўлқин чуқурлигини частота ўзгаришига боғлиқлиги асосида электромагнит майдон жараёнлар модели яратилган;
рельс плетлар дефектоскопияси учун ток амплитудаларини тартибга солиш, частота ва импульслар давомийлигини танлаш имконини берувчи  PIC 16F628-04/P микроконтроллер асосида бошқарув тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. электромагнит усуллари асосида поездлар ҳаракат хавфсизлик тизими учун дефектоскоп қурилмаси бўйича олинган натижалар асосида:
рельс пайвандлашда рельс плетларни линия дефектоскопиялаш қурилмаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги «РСП-14» ишлаб чиқариш Унитар корхонасида ишлатиш ва модернизациялаш амалиётига жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2020 йил 9 декабрдаги №01/4003-20-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида рельс плетларни дефектоскопиялаш қурилмаси пайванд чокларини шикастланишдан ҳимоя қилиш учун, асосий қисм сифатида пайвандлашдан олдин ва ундан кейин рельс плетларни дефектоскопиялаш имконини берган;
рельс плетлар, туташмалар ва стрелка ўтказгичлардаги дефектларни аниқлаш учун ҳаракатланувчи вагон-платформадаги дефектоскопия қурилмаси жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2020 йил 9 декабрдаги №01/4003-20-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида станцияларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини ошириш имконияти, рельс плетлар, туташмалар, стрелка ўтказгичларда пайдо бўлувчи дефектларни аниқлаш имконини оширишга эришилган;
рельс плетлар дефектоскопияси учун ток амплитудаларини тартибга солиш, частота ва импульслар давомийлигини танлаш учун PIC 16F628-04/P микроконтроллер асосида бошқарув тизими электр схемаси тузилган ва Proteus дастурий таъминотида моделлаштирилган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2020 йил 9 декабрдаги №01/4003-20-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларига кўра рельс плетларини дефектоскопиялаш сифатини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish