Sayt test rejimida ishlamoqda

Дусмухамедов Алишер Исматиллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тақсимли-интеграллашган автоматлаштирилган божхона ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари ва алгоритмик моделлари», 
05.01.05 – Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T1106.
Илмий раҳбар: Саидов Абдусобиржон Абдурахмонович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Керимов Комил Фикратович техника фанлари доктори, доцент; Исломов Шахбоз Зокир ўғли техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: божхона органларнинг тақсимли-интеграллашган автоматлаштирилган ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари ва алгоритмик моделларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
божхона органларининг автоматлаштирилган уч қатламли тақсимланган ахборот алмашинув тармоғи бўйлаб айланувчи ахборот оқими ва интеграллашган ягона маълумотлар базаси конфиденциал ахборот ресурслари хавфсизлигини таъминлашнинг верификация усули мезонлари ишлаб чиқилган;
божхона тизимида ташқи савдо ахборот ресурслари маълумотлар базасини яратишга қўйиладиган талаб ва тамойиллар шакллантирилган ҳамда уни бошқаришда конфиденциал ахборот ресурслари хавфсизлигини таминлашнинг эталон ва адаптив моделлари яратилган;
божхона органларининг тақсимли-интеграллашган автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳаёт циклида ахборот ресурсларини ҳимоялаш шартларига мослаштирилган мультикаскадли спирал моделлари ва бошқариш алгоритми таклиф этилган;
божхона ахборот ресурслари фойдаланувчиларга нисбатан ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг горизонтал ва вертикал шартлари, унинг ахборот модели ҳамда ахборот ресурсларини ҳимоя қилиш тизимини бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Тақсимли-интеграллашган автоматлаштирилган божхона ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш усуллари ва алгоритмик моделлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
божхона органларининг тақсимли-интеграллашган автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳаёт циклида ахборот ресурсларини ҳимоялаш шартларига мослаштирилган мультикаскадли спирал моделлари ва бошқариш алгоритми асосида яратилган «Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими администратори» тизими  Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий  бошқармасига жорий қилинган  (Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг  2019 йил 27 ноябрдаги
03-05/6-10009 - сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида фойдаланувчиларни ДБҚ Марказий аппаратига келмасдан, ҳудудий божхона бошқармалари миқёсида масофадан туриб фойладанувчилар ҳуқуқларини маъмурлаш имконини яратилган ҳамда мазкур фаолият ишлари учун сарфланадиган вақт 21 соатдан 12 соатга қисқарган, ёки 57,1%га самарадорликка эриш имконини берган;
божхона тизимида ташқи савдо ахборот ресурслари маълумотлар базасини яратишга қўйиладиган талаб ва тамойиллар шакллантириш ва уни бошқаришда конфиденциал ахборот ресурслари хавфсизлигини таминлашнинг эталон ва адаптив моделлари асосида божхона органларининг ахборотлаштириш объектларида ахборот хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ташкилий, техник ва жисмоний ҳимоя қилиш масалаларига бўлган талабларни ўз ичига олган «Ахборот хавфсизлиги сиёсати» ҳужжати Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси ва ҳудудий бошқармаларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг  2019 йил 27 ноябрдаги 
03-05/6-10009 - сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида божхона тизимиги ташқи савдо ахборот ресурслари маълумотлар базасини бошқаришда конфиденциал ахборот ресурслари хавфсизлигини таминлаш имконини берган.
божхона органларининг автоматлаштирилган уч қатламли тақсимланган ахборот алмашинув тармоғи бўйлаб айланувчи ахборот оқими ва интеграллашган ягона маълумотлар базаси конфиденциал ахборот ресурслари хавфсизлигини таъминлашнинг верификация усули мезонлари асосида «Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатларининг божхона органлари ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари учун ахборот хавфсизлиги наъмунавий талаблари»  Арманистон Республикаси, Озарбайжон Республикси, Белорусь Республикаси, Россия Федератив Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Тожикистон Республикаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона органларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитасининг 2019 йил 27 ноябрдаги 03-05/6-10009 - сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги давлатларининг божхона органлари ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини оширишга имкон берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish