Хўжанова Тамара Жўраевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мафкуравий профилактика-ёш авлодни ғоявий ҳимоялаш омили (ижтимоий- фалсафий таҳлил)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Fal225
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Худайбергенов Абиджон Адилович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсиб келаётган ёш авлод вакилларини турли ёд ғоялардан ҳимоялашда мафкуравий профилактиканинг конструктив аҳамиятини асослаш ва унинг илмий-концептуал асосларини такомиллаштириш юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон миллий-маънавий салоҳиятининг намоён бўлишида миллий анъана, хулқ-атвор, ахлоқ-одоб, диний ақидаларнинг муштараклиги бирламчи омил эканлиги фалсафий асосланган;
мафкуравий профилактиканинг ёшлар ижтимоий фаоллигини оширишдаги конструктив аҳамияти ва стратегик йўналиши давр характери нуқтаи назаридан очиб берилган;
мустаҳкам оилани шакллантиришда мафкуравий профилактикани субстанционал тарбиявий функциясининг узлуксизлик тамойили далилланган;
ёшларни мафкуравий тарбиялаш ва уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини юксалтириш диалектикаси фалсафий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мафкуравий профилактика - ёш авлодни ғоявий ҳимоялаш омили эканлигига доир ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
инсон миллий-маънавий салоҳиятининг намоён бўлиш шакли сифатида миллий анъана, хулқ-атвор, ахлоқ-одоб, диний ақидаларнинг муштараклик рамзига доир таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Миллий ғоя негизларини асраб-авайлаш, уни ҳимоя қилиш шарт-шароитлари ва омиллари” деб номланувчи 11-боби мавзуларини ва “Ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашда миллий ғоянинг аҳамияти” деб номланувчи 23-бобининг мавзуларини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 28 декабрдаги 89-03-5216-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда миллий ғояни ривожлантириш ҳамда ёшларнинг мафкуравий иммунитетини янада кучайтиришга хизмат қилган;
ёшларни мафкуравий профилактика руҳида тарбиялаш жамият тараққиётининг гарови эканлиги асосланганлигига оид амалий аҳамиятга эга бўлган таклиф-тавсияларидан Респубика Маънавият ва маърифат марказининг 2017-2018 йилларга мўлжалланган “Мамлакатимиздаги барча фуқаролик, ижтимоий ва демократик институтлар ўртасида миллий ғояни кенг тарғиб қилиш, бунёдкорлик руҳини ялпи ижтимоий ҳаракатга айлантириш, эртанги кунга ишонч туйғуларини кучайтириш масалалари” мавзусидаги ПЗ-20170930366 рақамли амалий грант лойиҳаси режалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Респубика Маънавият ва маърифат марказининг 2019 йил 12 августдаги 0209-1067-сон маълумотномаси). Натижада, узлуксиз маънавий тарбия ҳамда миллий ғоя тарғиботида, шунингдек, тарғибот материаллари ва ўқув қўлланмалар тайёрлашда назарий манба бўлиб хизмат қилган;
мустаҳкам оилани шакллантиришда бўлғуси келин-куёвларни умуминсоний қадриятлар ва эзгу анъаналарга муносиб руҳда тарбиялашга доир таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг “Бўлғуси келин-куёвларнинг инновацион мактаби” мавзусидаги ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашга оид ўқув қўлланмаларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот марказининг 2019 йил 24 октябрдаги 997-сон маълумотномаси). Натижада, ёш оилаларни меҳрли бўлишга даъват қилиш ва оила аъзолари ўртасида меҳр-оқибат туйғуларини кучайтиришга самарали хизмат қилган;
ёшларни мафкуравий жиҳатдан тарбиялаш асосида уларнинг дунёқарашини юксалтиришнинг назарий ва амалий масалаларига оид таклиф ва тавсиларидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан республикамизнинг Сурхондарё, Самарқанд ва Қорақолпоғистон сингари ҳудудларида 2019 йил июль-август ойларида ўтказилган “Мен нечун севаман, Ўзбекистонни” танлови концепцияси сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2019 йил 10 декабрдаги 0413/6193-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгашларида фаолият кўрсатаётган мутахассислар касбий маҳоратини ошириб боришга ва дастурларни такомиллаштиришга хизмат қилган.