Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапарбаева Гуландам Машариповнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Оғзаки мулоқот акти ва унинг лексик-грамматик хусусиятлари”, 10.00.01 –  Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2020.4.PhD/Fil1414.
Илмий раҳбар: Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.55.02.
Расмий оппонентлар: Ўразбоев Абдулла Дурдибаевич, филология фанлари доктори Худайберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилидаги оғзаки мулоқот актининг типларини аниқлаш, социолингвистик тадқиқотларда инсон омили, тафаккур тарзи ва ижтимоий фаолияти, индивидуал лексикони, объектга муносабати, мулоқот жараёнидаги ўрни ва лингвокультурологик омилларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
жаҳон тилшунослигида умумэътироф этилган Ж.Остин ва Ж.Сеёрлнинг нутқий акт назариялари асосида ўзбек тилидаги оғзаки мулоқот актига мансуб дискурслар социолингвистик жиҳатдан лексик-грамматик қатлам эканлиги далилланган;
ўзбек тилидаги оғзаки мулоқот актларининг шаклланиши “муаллиф – мулоқот акти – уни келтириб чиқарувчи асл сабаб воқелиги”дан иборатлиги асосланган ҳамда коммуникатив жараённи белгиловчи оғзаки мулоқот нутқини локуция, иллокуция ва перлокуция актлари каби типлари аниқланган;
оғзаки мулоқот актида мулоқот иштирокчилари фойдаланадиган лексик бирликлар индивидуал, ижтимоий гуруҳ ва умумхалқ тили лексиконига ажратилган ҳамда уларнинг контекстуал ва концептуал категориялардан иборатлиги далилланган;
ўзбек тилининг оғзаки мулоқот акти такрорий, бошқарувчи, тасдиқ, ифодаловчи ва мослаштирувчи лингвистик бирликлардан иборатлиги аниқланган ҳамда коммуникатив дискурсга мансуб мурожаат шакллари анафорик, катафорик ва экзофорик турлардан иборатлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оғзаки мулоқот акти ва унинг лексик-грамматик хусусиятларини ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида: 
ўзбек тилидаги оғзаки мулоқот актлари расмий ва норасмий типларга бўлиниши ҳақидаги илмий хулосалари ҳамда коммуникатив жараённи белгиловчи лексик бирликларга нисбатан оғзаки мулоқотнинг дискурс белгилари атамасини қўллашга доир назарий умумлашмасидан Урганч давлат университетининг Эрасмус + дастурининг 561574-EPP-1-2015-1-ES-EPPKA2- CBHE-JP-ECCUM: “Establishment of Computing Centers and Curriculum Development in Mathematical Engineering Master programme” грант лойиҳаси доирасидаги “Виртуал мулоқот” курсини яратишда фойдаланилган (Ӯзбекистон Республикаси Олий ва ӯрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 декабрдаги 89-03-5592-сон маълумотномаси). Натижада тил ва нутқ бирликларини замонавий тилшуносликнинг антропоцентрик парадигма тамойиллари асосида таҳлил этиш методикаси такомиллаштирилиб, расмий ва норасмий оғзаки мулоқот матнининг грамматик ва лексик-семантик воситалари деривацион аспектининг назарий ҳамда амалий асослари ўқув амалиётига татбиқ қилинган; 
ўзбек тилидаги оғзаки мулоқот актига мансуб дискурслар социолингвистик нуқтаи назардан алоҳида лексик-грамматик қатлам эканлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ӯзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532-рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиӽасида фойдаланилган (Ӯзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 13 январдаги 89-03172-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тили оғзаки мулоқот актига мансуб лисоний материалларнинг лингвомаданий ва  социолингвистик хусусиятларини ойдинлаштиришга эришилган;
ўзбек тилининг оғзаки мулоқот акти такрорий, бошқарувчи, тасдиқ, ифодаловчи ва мослаштирувчи лингвистик бирликлардан иборатлиги тўғрисидаги илмий-назарий хулосалари, шунингдек, оғзаки мулоқот жараёнида мослаштирувчи дискурс маркерларининг қўлланиш ўрнига оид тавсиялардан “Ичан-қалъа” гид ҳамроҳлар фаолиятини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 6 январдаги  05-12-08-50-сон маълумотномаси). Натижада Ичан-қалъа давлат музей қўриқхонасида фаолият олиб борадиган гидларнинг оғзаки нутқий мулоқот жараёнида сӯз ва сӯз бирикмалари луғавий маъно доирасидан чиқиб, контекстуал маъно ӽосил қилувчи турли стилистик воситалардан фойдаланиш малакасини шакллантиришга эришилган;
ўзбек тили оғзаки мулоқот актидаги коммуникатив дискурсга мансуб мурожаат шаклларининг анафорик, катафорик ва экзофорик турлардан иборатлиги ҳақидаги илмий хулосаларидан Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг «Тилимизни ўрганамиз» кўрсатувлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2020 йил 4 декабрдаги 1555-сон маълумотномаси). Натижада адабий-бадиий, маънавий-маърифий дастурларда ўзбек тилининг нуфузи, ривожланиш жараёнлари, жонли сўзлашув жараёнидаги оғзаки нутқий мулоқотда она тили бойлигининг акс этиши билан боғлиқ масалаларни атрофлича ёритиш имконияти яратилган;
оғзаки мулоқот актида фойдаланадиган лексик бирликлар индивидуал, ижтимоий гуруҳ ва умумхалқ тили лексиконига мансублиги ҳамда семантик жиҳатдан контекстуал ва концептуал категорияларга бўлинишига доир илмий-назарий хулосалардан Хоразм Маъмун академиясида 2017 йилда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 мартдаги 49-баёни асосида хўжалик шартномаси асосида амалга оширилган “Огаҳий томонидан форс тилидан ўзбек тилига таржима қилинган “Ахлоқи муҳсинийн” асарини табдил қилиш, нашрга тайёрлаш ва чоп этиш” грант лойиҳасида асар матнида учрайдиган сўзларни тўғри табдил қилиш ва изоҳлашда фойдаланилган (ЎзР ФА Хоразм Маъмун академиясининг 2020 йил 16 ноябрдаги 169/2-20-сон маълумотномаси). Пировардида ушбу асарлар луғат қисмида келтирилган сўзларнинг этимологик, лексик-семантик изоҳи янада мукаммаллашган, китобхонга тушунарлилик даражаси ошган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish