Мирзаназарова Эътибор Ядгаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «XX аср Ўзбекистон либос дизайни: асосий босқичлар ва ривожланиш тамойиллари», 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/San20
Илмий раҳбар: Акилова Камола Балтабаевна, санъатшунослик фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, PhD.38/09.07.2020. San.119.01.
Расмий оппонентлар: Алиева Сурайё Шариповна, санъатшунослик фанлари доктори, катта илмий ходим, Алимкулова Дилзода Райимкуловна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XX аср ўзбек либосининг ижтимоий-маданий феномен сифатидаги бадиий хусусиятларини аниқлаш ҳамда унинг ривожланиш ва тараққиёт жараёнларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўрта Осиё халқларининг илк миллий либослари антик даврдаёқ шакллана бошлаганлиги ва уларнинг ипак матодан уч ва тўрт япроқли, контраст рангли, ҳандасавий ёки зооморф шаклдаги нақшлар билан безатилган дизайн ечимлари кушонлар даврига мансуб Айритом, Қоратепа, Далварзинтепа, Холчаён каби манзилгоҳлардан топилган фриз безакларида акс этганлиги аниқланган;
ўрта асрларда Ўрта Осиёнинг кескин континентал иқлимидан келиб чиқиб, жазирама иссиқ шароитда инсоннинг соғлиғи ва ишчанлик қобилиятини сақлаб туриш учун зарур бўлган сунъий микроиқлимни яратиш мақсадида миллий либослар бичими кенг, пастга қараб кенгайиб борувчи ва узун ечимда бўлганлиги далилланган;
мустақиллик йилларида тасвирий санъатнинг авангард, оп-арт, минимализм, поп-арт, кинетизм каби йўналишларининг таъсири натижасида ўзбек либос дизайнига ассиметрик бичим, иллюзия, монохром тусли тўқималардан фойдаланиш, ранглар контрасти, образга концептуал ёндошиш каби хусусиятлар кириб келганлиги далилланган;
анъанавий маданият, халқ амалий санъати элементлари, миллий либос унсурлари, ундаги шакл ва нақш элементлари, зардўзлик, пахтадан тайёрланган газламалар, кашта, матоларга ранг бериш каби миллий анъаналарни янги конструктив ечимлар билан уйғунлаштирган ҳолда замонавий либослар дизайни яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср Ўзбекистон либос дизайнининг асосий босқичлари ва ривожланиш тамойиллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўрта Осиё халқларининг илк миллий либослари антик даврдаёқ шакллана бошлаганлиги ва уларнинг ипак матодан уч ва тўрт япроқли, контраст рангли, ҳандасавий ёки зооморф шаклдаги нақшлар билан безатилган дизайн ечимлари кушонлар даврига мансуб Айритом, Қоратепа, Далварзинтепа, Холчаён каби манзилгоҳлардан топилган фриз безакларида акс этганлиги бўйича маълумотлардан Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик музейи экспозицияларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 7 январдаги 05-12-08-56-сон далолатномаси). Натижада, қадимда ва ўрта асрларда урф бўлган миллий либос табиий-иқлим омиллари, ижтимоий сиёсий жараёнлар, маданий алоқалар, диний-эътиқодий қарашлар туфайли юзага келган ҳунармандлар фаолияти, халқ амалий санъатининг бадиий хусусиятлари, амалий санъат анъаналари миллий либоснинг шаклланишида муҳим омил бўлганлиги каби илмий манба орқали музей экспозициясини тарихий либосларга оид факталогик материаллар ва маълумотлар билан тўлдиришга, мазмун моҳиятини илмий бойитиш имконияти яратилган;
мустақиллик йилларида тасвирий санъатнинг авангард, оп-арт, минимализм, поп-арт, кинетизм каби йўналишларининг таъсири натижасида ўзбек либос дизайнига ассиметрик бичим, иллюзия, монохром тусли тўқималардан фойдаланиш, ранглар контрасти, образга концептуал ёндошиш каби хусусиятлар кириб келганлиги, шунингдек анъанавий маданият, халқ амалий санъати элементлари, миллий либос унсурлари, ундаги шакл ва нақш элементлари, зардўзлик, пахтадан тайёрланган газламалар, кашта, матоларга ранг бериш каби миллий анъаналарни янги конструктив ечимлар билан уйғунлаштирган ҳолда яратилган замонавий либослар Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ўтказилган 2019 йил 13-ноябрдаги “Инсон-муҳит-санъат-2019” II-Тошкент Халқаро амалий санъат Биенналеси доирасида Тошкент Фотосуратлар уйида ташкил этилган “Илҳомимсан, беқиёс Ватаним” номли кўргазмаси экспозицияларини яратишда ва концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2020 йил 26 октябрдаги 03-09/370-1140-сон далолатномаси). Натижада, ХХ аср Ўзбекистон либос дизайни мактабининг бошқа тарихий-маданий ҳудудлар санъати билан интеграцион алоқалари ва услублар негизидаги ўзаро таъсири мавжудлиги, шу билан бирга дизайнерларнинг индивидуал ёндашувга эга бўлганлиги хусусида хулосалар чиқариш имкони яратилган.