Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшмуратов Абдувахаб Мураткасимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Холдорхон” достонининг лингвостилистик хусусиятлари (Эргаш Жуманбулбул ўғли варианти асосида)” 10.00.01 – Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Fil512
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти
Илмий раҳбар: Каримов Суюн Амирович, филология фанлари доктори, профессор 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2020.Fil.113.02.
Расмий оппонентлар: Уринбаева Дилбар Базаровна, филология фанлари доктори, доцент;
Хайруллаев Хуршид Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Холдорхон” достони фонетик, лексик-фразеологик элементларининг лисоний табиати, синтактик қурилишидаги стилистик фигураларнинг қўлланилиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Достон эпик матнидаги аёл, тоза, қобирға, қават, анғишламоқ-кишнамоқ, жайнамоқ-яйрамоқ каби лексик-грамматик ҳамда уюшиқ бўлаклар, кириш сўзлар ва ундалмалар каби синтактик хусусиятлари очиб берилган ҳамда бахшининг бадиҳагўйлик иқтидори сўзларнинг семантик қамровини кенгайтирувчи етакчи восита эканлиги аниқланган;
“Холдорхон” достони тилидаги сўзларда товушлар алмашиш, орттирилиш, тушиш ва ўзгартирилиш каби фонопоэтика элементлари мавжудлигига асосланган ҳолда бахши эпик репертуаридаги же-ловчи қипчоқ тип шеваларига хос фонологик хусусиятлар сақланиб қолганлиги далилланган;
экстралингвистик мезонлар асосида достондаги грамматик воситаларнинг функционал-стилистик, ёзма ва сўзлашув нутқига хос стилистик хусусиятлари эпик матннинг семантик табиатига таъсир қилиши асосланган;
достон матнидаги ўхшатиш, эпитет, муболаға, такрор ва стилистик формулалар бахшининг бадиий-эстетик қарашларини ифода этувчи лингвомаданий бирлик вазифасини бажарганлиги исботланган;
“Холдорхон” достони тилидаги лексик қатламнинг функционал-семантик хусусиятларини бошқа достончилик мактабига мансуб ижодкорлар асарлари тилининг лингвопоэтик талқинлари билан қиёслаш натижасида ҳар бир эпик анъанага мансуб бахшиларнинг бадиий тили ўша ҳудуддаги лингвомаданий муҳитни ўзида мужассамлаштирганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“Холдорхон” достонининг лингвостилистик хусусиятлари тадқиқи натижалари асосида:
достон эпик матнидаги аёл, тоза, қобирға, қават, анғишламоқ-кишнамоқ, жайнамоқ-яйрамоқ каби лексик-грамматик ҳамда уюшиқ бўлаклар, кириш сўзлар ва ундалмалар каби синтактик хусусиятлар очиб берилган ҳамда бахшининг бадиҳагўйлик иқтидори сўзларнинг семантик қамрови ифодаланишига доир хулосалардан ФА–Ф1–Г–041  рақамли  “Ўзбек  тили лексикаси  ва  терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш” (2012-2014) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг луғат қисмини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 декабрдаги 89-03-5210-сон маълумотномаси). Натижада фитонимик ва орнитологик лексемаларнинг изоҳлари бойиган, мукаммаллашган; зоонимлар билан боғлиқ илмий изоҳлар тузилган, соҳага оид ўзбекча терминлар сифат жиҳатдан маълум даражада янгиланган;
“Холдорхон” достони тилидаги сўзларда товушлар алмашиши, орттирилиши, тушиши ва ўзгартирилиши каби фонопоэтика элементлари мавжудлигига асосланган ҳолда бахши эпик репертуаридаги же-ловчи қипчоқ тип шеваларига хос фонологик хусусиятлар сақланиб қолганлиги ҳақидаги доир хулосалардан ОТ-Ф1-76 “Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари” 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш ва уни текстологик ўрганиш масалалари” мавзудаги фундаментал лойиҳадаги 36-65-жилдларининг кириш ва луғат бўлимларини ёзишда (2020-2021) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 декабрдаги 89-03-5210-сон маълумотномаси). Натижада мазкур достоннинг академик нашрини тайёрлаш жараёнида асар матнидаги тушунилиши қийин бўлган диалектал ва тарихий-этнографик маъно касб этувчи луғавий бирликларнинг моҳиятини ойдинлаштиришга эришилган;
экстралингвистик мезонлар асосида достондаги грамматик воситаларнинг функционал-стилистик, ёзма ва сўзлашув нутқига хос стилистик хусусиятлари эпик матннинг семантик табиатига таъсир қилиши ҳақидаги хулосалардан Жиззах давлат институтида бажарилган (2016-2017) “Бошланғич синф ўқувчилари нутқини бойитишда инглизча-русча-ўзбекча фраземалар луғатини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш” мавзусидаги MUZ-2015-0725140051 рақамли амалий лойиҳанинг “Иборалар ва уларнинг услубий хусусиятлари” бўлимини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 декабрдаги 89-03-4950-сон маълумотномаси). Натижада инглизча-русча-ўзбекча фраземалар луғати янги иллюстратив мисоллар билан бойитилган ва сўзликларнинг лексикографик изоҳлари мукаммаллашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish