Норматов Шерзод Мирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Илк ўрта асрлар даври Ўрта Осиёнинг жанубида миграция ва этномаданий жараёнлар», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2020.3. PhD/ Tar 731
Илмий раҳбар: Эшов Боходир Жўраевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD. 03/27.02.2021.Tar.70.05.
Расмий оппонентлар: Аллаева Нигора Ашировна, тарих фанлари доктори; Бобоёров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илк ўрта асрларда Сўғд ва Тохаристон ҳудудларидаги миграция жараёнлари, ўзаро ижтимоий-иқтисодий ва маданий таъсирлар, этномаданий ва диний эътиқодлар муносабатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк ўрта асрларда Сўғд ва Тохаристон тарихий-географик ўлкалари орасида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий алоқаларнинг ўзаро кучайишига минтақадаги миграция жараёнларининг жадаллашуви сабаб экани аниқланган;
Сўғд ва Тохаристондаги давлатчилик бошқаруви ҳужжатларида ҳар иккала юрт тилларига оид унвон ва бошқарувга алоқадор “ябғу”, “тегин”, “тархон”, “тудун”, “чўр”, “элтабар”, “хису элтабар”, “тудун тархон”, “шад”, “ишбара”, каби атамалар учраши очиб берилган;
Сўғд ва Тохаристон орасидаги миграция жараёнлари халқларнинг этник ассимилациясига ҳам таъсир этиши иқтисодий муносабатлар ва маданий алоқаларда намоён бўлиши кўрсатиб берилган;
илк ўрта асрлардаги этномаданий муносабатларнинг давлатчилик, шаҳарлар тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётга таъсири ва бу ҳолатнинг санъат ва бадиий ҳунармандчиликда ўз аксини топгани кулолчилик буюмлари, терракоталар ва нумизматик янги топилмалар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илк ўрта асрлар даври Ўрта Осиёнинг жанубида миграция ва этномаданий жараёнларига доир илмий натижалари асосида:
илк ўрта асрларда Сўғд ва Тохаристон тарихий-географик ўлкалари орасида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий алоқаларнинг ўзаро кучайишини минтақадаги миграция жараёнларининг жадаллашувига сабаб бўлганлигига доир илмий хулосаларидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 2 майдаги 394-сон буйруғига асосан (рўйхатга олиш рақами 394-186) “Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи” номли дарсликнинг “Илк ўрта асрлар давлатчилиги тарихи (V-VII асрлар) номли 4-мавзусини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2584-сон маълумотномаси). Натижада илк ўрта асрлар давлатчилиги тарихини кенгроқ ёритилиш имконини берган;
Сўғд ва Тохаристон орасидаги миграция жараёнлари халқларнинг этник ассемилацига ҳам таъсир этиши иқтисодий муносабатлар ва маданий алоқаларда намоён бўлишига доир илмий натижаларидан ОТ-Ф8-002 рақамли “Ҳозирги замон цивилизациясининг инсон ижтимоий қиёфасига таъсири” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 июлдаги 89-03-2584-сон маълумотномаси). Натижада дастлабки цивилизациялар тарихини экскурс ёритишда илк ўрта асрларда Сўғд ва Тохаристонда юз берган сиёсий ва этномаданий жараёнларни асослаш ва ва бу жараённинг ижтимоий омилларини кўрсатиб бериш имконини берган;
илк ўрта асрлардаги этномаданий муносабатларнинг давлатчилик, шаҳарлар тараққиёти, ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётга таъсири ва бу ҳолатнинг санъат ва бадиий ҳунармандчиликда ўз аксини топганлигига оид илмий хулосаларидан Қашқадарё вилояти “Шаҳрисабз” давлат музейи қўриқхонасидаги тангашунослик маълумотлари, археологик топилмалар, ўзаро этномаданий алоқалар ва миграция жараёнларини тасдиқловчи маълумотлар музейнинг “Кеш тарихи ва маданияти” экспозициясида намойиш этилмоқда. (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2020 йил 03 августдаги 01-12-10-3289-сон маълумотномаси). Натижада илк ўрта асрлар даври Ўрта Осиёнинг жанубида миграция ва этномаданий жараёнларнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни бўйича маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларга янги маълумотлар бериш имконини берган.