Лапасов Жасур Олимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги ерларининг (3D) фазовий моделини лазерли сканер ёрдамида яратиш услубини такомиллаштириш (Жиззах вилояти мисолида)», 06.01.10–Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Т2031.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Тўлқин Мансурович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSc. 03/30.12.2019. Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Авезбаев Саъдулла Авезбаевич, иқтисод фанлари доктори, профессор; Жўрақулов Дониёр Очилович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қишлоқ хўжалиги ерларининг 3D фазовий моделини лазерли сканер ёрдамида яратишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
координата қийматларини геофазовий боғлаш технологияси асосида уч ўлчамли моделни трансформация қилиш аниқлиги оширлди ва натижада қишлоқ хўжалиги ерларининг уч ўлчамли модели 1:500 масштаб (50 см) аниқлигида яратиш услуби такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги ерларининг уч ўлчамли моделини қайта ишлаш ва ташқи муҳит хатолари(шовқинлар)дан тозалаш усули ишлаб чиқилг ва моделни бошқа формат бирлигига конвертация қилиш механизми такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалиги ерларининг фазовий моделини яратиш усули, ер усти лазерли сканерлаш ва нуқталарнинг булутли тасвирини рақамлаштириш механизмлари Trimble Real Works дастуридан фойдаланиб ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалиги ерларида база ва сфералар кўчишини олдиндан аниқлашнинг технологик тизими масофадан зондлаш услубиятини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қишлоқ хўжалиги ерларининг 3D фазовий моделини лазерли сканер ёрдамида яратиш услубини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
координата қийматларини геофазовий боғлаш технологияси асосида уч ўлчамли моделни трансформация қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ерларининг уч ўлчамли моделини қайта ишлаш ва ташқи муҳит хатолари(шовқинлар)дан тозалаш усули Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тасарруфидаги «Геоинформкадастр» давлат унитар корхонаси амалиётига жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 03-05-7986-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари бўйича қишлоқ хўжалиги ерларини виртуал тадқиқ қилиш, ерларни замонавий усулларда уч ўлчамли фазовий моделини яратиш ҳамда фазовий маълумотларни қайта ишлаш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги ерларининг фазовий моделини яратиш усули Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тасарруфидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти амалиётига жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 03-05-7986-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари бўйича чорвачилик, боғдорчилик, мева-сабзавот ва пахта-ғаллачилик йўналишларини виртуал топографик моделда илмий лойиҳалаш, ерлардан мақсадли фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва рақамли маълумотларга ишлов бериш имконини берган;
қишлоқ хўжалиги ерларида база ва сфералар кўчишини олдиндан аниқлашнинг технологик тизими Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси тасарруфидаги Жиззах вилояти ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси амалиётига жорий этилган (Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кўмитасининг 2020 йил 14 сентябрдаги 03-05-7986-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари бўйича ер ишлари картограммасини тузиш, тупроқ ҳажмини ҳисоблаш, ернинг электрон моделини геомаълумотлар базасига боғлаш, база ва сфераларни жойлаштириш алгоритмини ишлаб чиқиш имконини берган.