Имамова Холида Камаловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Турк тилида ҳурмат категорияси», 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Fil7
Илмий маслаҳатчи: Содиқов Қосимжон Позилович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон Миллий университети, DSc 27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Қуранбеков Aҳмаджон, филология фанлари доктори, профессор;Холманова Зулхумор Турдиевна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турк тилида ҳурмат категориясини юзага келтирувчи ижтимоий омилларни асослаш, ҳурматни ифодаловчи морфологик, лексик ва синтактик воситаларнинг қўлланилиши, ҳурмат ифодалаш ўрни, ҳурмат категориясининг услубий-семантик имкониятларини илмий тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турк тилида ҳурматни ифодаловчи лексик-семантик, морфологик, синтактик воситалар ва уларнинг услубий хусусиятлари бадиий асарлар, сўзлашув услуби, расмий ҳужжатлар асосида ҳурматнинг алоҳида категория эканлиги исботланган;
ҳурмат ифодаловчи бошқа грамматик вазифадаги (нокатегориал) бирликлар ажратилган, уларнинг семантик-стилистик, функционал ҳурмат ифодалаши асосланган;
ҳурмат маъносини ифодаловчи лексемаларнинг семантик тараққиёти, семалари ажратилиб, бадиий асарларда ҳурмат ифодаловчи янги маънолари аниқланган, олмошларнинг маъно зидлигини таъминловчи стилистик жиҳатлари очилган ҳамда қариндош-уруғчилик атамаларидаги ҳурмат маъноси турк тилининг бошқа тиллар билан ўзаро ўхшаш томонлари далиллаб берилган;
ҳурмат ифодалашнинг синтактик воситалари, ундалма, киритма конструкциялар орқали берилиши исботланган;
ҳурматнинг синтактик воситалар орқали пресуппозиция асосида реаллашуви мақолларнинг семантик, структур жиҳатлари таҳлили мисолида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турк тилида ҳурмат категориясининг таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
тадқиқот илмий натижаси 5120100–Филология ва тилларни ўқитиш учун мулжалланган «Аsosiy o’rganilayotgan til (Turk tili)» ўқув қўлланмасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, рўйхат рақами № 128-078). Ўқув қўлланмадаги лексик-фразеологик, морфологик бирликларнинг ўзига хос хусусиятларини ўқитишда асос бўлган;
Туркия Жумҳуриятининг Тошкентдаги Элчихонаси томонидан 2017 йил 9 февраль куни ўтказилган «Тил ва маданият» мавзуидаги дастурда «Ўзбек ва турк мақолларида ҳурматнинг ифодаланиши» номли маърузасида турк ва ўзбек тилида ҳурматни ифодаловчи мақоллар қиёсланиб, мисоллар ёрдамида таҳлил этилган (Туркия Жумҳуриятининг Тошкентдаги Элчихонасининг 2017 йил 10 февралдаги 71- сон маълумотномаси). Илмий хулосалар турк халқ оғзаки ижодида ҳурмат ифодаланишининг воситали (образлилик) томонларини очиб беради;
ҳурмат категориясида расмий ҳурматнинг ифодаланиш йўллари Ф-1-136 «Илк ва ўрта асрларда яратилган туркий ҳужжатларнинг ўзбек давлатчилиги тарихидаги ўрни (дипломатика, сфрагистика, палеография ва матн интерпретацияси масалалари)» (2012–2016) мавзуидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида турк тилида ҳурмат категориясининг ифодаланиш шакллари, ҳурматнинг ҳаракат ва рамзларда акс этиши, лексик ва грамматик меъёрларнинг расмий услуб дискурсида юзага келиши билан боғлиқ илмий-назарий хулосалардан фойдаланилган (Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг 2016 йил 7 октябрдаги ФТК-03-13/660- сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши турк тилида мулоқот маданияти, дипломатик доиралардаги тил бирикларининг хусусиятларини аниқлаш имконини беради;
Туркия Жумҳурияти Бош Вазир девони ҳузуридаги Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги – ТИКАнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси томонидан илмий-маданий соҳада амалга оширилаётган фаолиятлар доирасида ташкил этилган «Турк тили ва адабиёти» номли ўқув курсида турк тилида ҳурмат ва эҳтиромни ифодалаш шаклларининг расмий доираларда юзага келиш усуллари, лавозим ёки даражани кўрсатувчи сўзлар билан мурожаат қилиш шаклларининг ишлатилиши, соф расмий ҳурмат ва самимий расмий ҳурматнинг ифодаланиши акс этган (Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси маълумотномаси). Тадқиқотлардаги илмий маълумот ва назарий хулосалар илмий, маданий, лисоний алоқаларнинг ривожланишига хизмат қилади.