Батирова Азиза Негмуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тут ипак қуртининг саноат дурагайлари технологик хусусиятларига экологик омилларнинг таъсири”, 06.02.04 – Ипакчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Qx434.
Илмий раҳбар: Умаров Шавкат Рамазонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети, Ипакчилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02.
Расмий оппонентлар: Гуламов Азамат Эшанкулович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Абдримова Гулбахор Эримматовна қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истиқболли ва хориж дурагайларининг етакчи кўрсаткичларига турли ҳудудлар экологик омиллари таъсирини ўрганиб, сифатли навли пилла ва технологик хусусиятлари юқори ипак хомашёси етиштиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор аномал иссиқ ҳарорат таъсирида парваришланган ипак қурти дурагай пиллалари толасининг етакчи технологик кўрсаткичлари ҳамда пилла қобиғининг физик-механик хусусиятлари бўйича устунлиги асосланган;
турли ҳудудларда парваришланаётган маҳаллий ва хорижий дурагай қуртларининг ҳаётчанлиги ҳамда қуртлик даврининг давомийлигига ташқи муҳит аномал шароитнинг таъсир даражаси аниқланган;
тут ипак қуртининг мураккаб (тетра) дурагай комбинацияларида личинкаларнинг биологик кўрсаткичлари, оддий дурагайларга нисбатан устун бўлиши аниқланган;
аномал иссиқ шароитида етиштирилган пиллалардан хом ипак чиқиши пасайиши кузатилсада, ипак толаси ингичкалиги бўйича юқори типдаги ипак хомашёси олиш мумкинлиги исботланган;
маҳаллий ва хорижий тут ипак қурти дурагайлари технологик хусусиятларига экологик омиллар таъсирини камайтириш ва хом ипак сифатини яхшилаш агротехникаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тут ипак қуртининг районлаштирилган ва истиқболли саноат дурагайлари технологик хусусият-ларига экологик омилларнинг таъсири бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Саноат пиллалари сифатини ошириш ва технологик кўрсаткичларини баҳолашнинг янги агротехник усули» номли услубий қўлланма тасдиқланган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 2-2/2390-сон маълумотномаси). Мазкур усулнинг жорий қилиниши натижада маҳаллий ва хорижий дурагайларнинг технологик хусусиятларини тўла намоён қилиш имконини берувчи технология асосида парваришланган 30 қути маҳаллий ва хорижий (ХХР) саноат дурагайларининг 1 қутиси ҳисобидан 9 кг қўшимча пилла ҳосили ва унга мос равишда 15,6 фоизга кўпроқ хом ипак олиш, иқтисодий самарадорлик 262400 сўмни ташкил этиши ва рентабеллик 33,3% га кўтарилишига имкон берган;
фермер хўжаликларида парваришланадиган саноат дурагайлари пилла ва хом ипак сифатини оширишнинг янги агротехник таклифи Хоразм вилоятидаги «Khiva Silk Fabric МЧЖ» да «Мусаффо тола 1» ва «Jingsong x Haoyue» 30 қути ҳажмида парваришлаш жараёнида жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2-2/2390-сон маълумотномаси, 25.11.2020 й.). Натижада ҳар бир қути тажрибадаги қуртдан 8 кг қўшимча пилла ҳосили ва мос равишда 14,2 фоиз кўпроқ хом ипак олишга эришилган. Қўшимча 233600 сўм иқтисодий самара олиниб, рентабеллик 31,7% ни ташкил этган;
тут ипак қуртининг «Мусаффо тола 2» дурагайини пилла сифати ва технологик хусусиятларини тўла намоён қилиш имкониятини берувчи янги агротехник таклифи Бухоро вилояти Вобкент туманидаги «Кумушкент ипаги» МЧЖ да «Мусаффо тола 2» дурагайининг 9 қутисини парваришлаш орқали жорий этилган («Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2-2/2390-сон маълумотномаси, 25.11.2020 й.). Натижада парваришланган 9 қути қуртдан 15,3 кг қўшимча хом ипак олиниб, ипак олиш миқдори 23,3 фоизга ошган. Иқтисодий самарадорлик 2335800 сўмга, рентабеллик даражаси 23,4 % га ошишига эришилган.