Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшдавлатов Ориф Зокировичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон шароитида маҳаллий популяциядаги асалариларнинг қишлов давридаги чидамлилигини ошириш”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния; чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Qx482.
Илмий раҳбар: Тўраев Омон Сафарович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд ветеринария медицинаси институти тошкент филиали, PhD.06/09.07.2020.Qx/V.117.01.
Расмий оппонентлар: Данияров Умирзоқ Тухтамуродович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Қахрамонов Боймахмат Абдиазизович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида маҳаллий популяциядаги асалариларнинг қишлов даврида чидамлилигини ошириш усулларини такомиллаштириш ва ушбу даврда маҳсулдорлигини ошириш омилларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг ўзига ҳос иқлим шароитида маҳаллий популяциядаги асалари оилаларини қишлов даврида чидамлилигини ошириш мақсадида Дадан типидаги 12 рамка ва 16, 20 рамкали ётиқ қутиларда сақланганлиги сабабли қишдан талофатсиз чиқиши исботланган;
асалари оилалари озиқасига майсали буғдой (сумалак) суви қўшиб берилганда озиқа таркибидаги углевод, ёғ ва оқсилларни ҳазмловчи ферментлар фаолияти яхшиланганлиги ҳисобига нажас миқдорининг камайиши, асалариларни қишловга чидамлилиги 15-20% га ошиши исботланган;
қишловдан олдин асалариларни озиқасига майсали буғдой (сумалак) суви қўшиб озиқлантириш натижасида асаларилар организмида қишлов учун зарур бўладиган ёғ миқдори 181,9% га ошиши исботланган.
асалари оилалари 16 рамкали ётиқ қутилардаги эски рамкаларда қишловга тайёрланганда эски қутиларда юқумли нозематоз касаллигини қўзғатувчи Nozema apis замбуруғ споралари кўплиги сабабли асалариларнинг касалланиши 23,5% гача ортиши, 20 рамкали ётиқ қутиларда янги рамкаларда қишловга тайёрланганда эса касалланиш 1,4% га камайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон шароитида маҳаллий популяциядаги асалариларнинг қишлов даврида чидамлилигини ошириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
Тошкент вилояти Паркент тумани “Toshkent Bee Agro” асаларичилик оилавий корхонасида янги мум катакли рамкаларда қишлатиш жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 29 декабрь 2020 йилдаги 02/23-443-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида назорат гуруҳига нисбатан тажриба гуруҳидаги ҳар бир асалари оиласидан ўртача 3,4 кг. гача кўп асал олинган;
асалари оиласини қишловга чидамлилигини оширишда майсали буғдой (сумалак) сувини бериш бўйича таклифлар “Ғуломхўжа асалчилиги” фермер хўжалигида (Тошкент вилояти Тошкент тумани Хасанбой Қ.Ф.Й Кенсой ҳудуди) амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 29 декабрь 2020 йилдаги 02/23-443-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида назорат гуруҳига нисбатан тажриба гуруҳида ўртача 5,8 кг гача кўп асал олинган;
Тошкент вилояти Қибрай тумани “Артиқовлар” асаларичиликка ихтисослашган дехқон хўжалигида асалари қишловини ташкил этишда 20 рамкали асалари қутиларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 29 декабрь 2020 йилдаги 02/23-443-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида ҳар бир асалари оиласидан 28,9 кг асал, назорат гуруҳига нисбатан тажриба гуруҳидаги асалари оилаларидан 4,4 кг.гача кўп асал олинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish