Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Илёс Султановичнинг

фан доктори (DSc)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Минтақавий иқтисодий тизимни оптимал тартибга солишнинг механизмларини такомиллаштириш», 08.00.06–Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2017.1.DSc/Iqt1

Илмий маслаҳатчи: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.27.06.2017.I.16.01.

Расмий оппонентлар: Алимов Раимжон Хакимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хотамов Очилди Курбанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнингмақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида комплекс сонли эконометрик моделлар тузиш асосида минтақа иқтисодий тизимини оптимал тартибга солишни такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

минтақа иқтисодий тизимини ривожлантириш ва оптимал тартибга солиш механизмларининг назарий асослари такомиллаштирилган;

минтақавий иқтисодий тизимининг комплекс сонли эконометрик моделини тузишнинг математик аппарати ишлаб чиқилган;

минтақа иқтисодий тизимининг оптимал тартибга солиш механизмини такомиллаштиришнинг комплекс сонли модели ва диагностик баҳолаш услуби ишлаб чиқилган;

минтақа иқтисодий тизимининг устувор йўналишларини оптимал тартибга солишнинг кўп омилли иқтисодий-математик моделлари ишлаб чиқилган;

Хоразм вилояти иқтисодий тизимини ривожлантиришни ўрта муддатли кўп вариантли сценарийлари комплекс сонли эконометрик моделлар асосида ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқотнинг амалиётга жорий қилниши:

Минтақа иқтисодий тизимини оптимал тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:

комплекс сонли ўзгарувчили ишлаб чиқариш функциялари ёрдамида минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини диагностика қилишга доир киритилган таклиф 2016 йил учун солиқ-бюджет концепциясини ишлаб чиқишда, Давлат бюджети даромадлари прогнозини ҳисоблаш жараёнида, ялпи ички маҳсулот миқдори билан боғлиқ солиқлар бўйича тушумларни, яъни фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи, ягона солиқ тўловларини прогнозлаш жараёнида муқобил услуб сифатида қўлланилган ва 2,5–3,5 фоиз аниқликка эришилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 4 мартдаги ММ/04-04-32-08/199-сон маълумотномаси). Мазкур таклифга асосан минтақани иқтисодий ривожланиш динамикаси комплекс сонли эконометрик модели асосида ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогноз қилиш концепцияси бўйича ишлаб чиқилган таклиф 2016 йил учун маҳаллий бюджетлар даромадларини прогноз қилиш жараёнида жойлардан олинган прогноз кўрсаткичларини таҳлил қилишда қўлланилган. Шунингдек, ушбу таклифлар 2017 йил учун солиқ бюджет концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун ҳам қабул қилинган;

минтақа иқтисодий тизимини комплекс ривожлантириш бўйича берилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 2016 йил 27 октябрдаги 4958/02-12-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларга асосан вилоят иқтисодиётини комплекс ривожлантириш билан боғлиқ бўлган турли хил омилларни аниқлаш, баҳолаб бориш натижасида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга эришилган; комплекс сонли эконометрик моделлар 2017–2021 йилларда Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблашда қўлланилган; минтақани ривожлантириш истиқболларини белгилаш ва устувор вазифаларни аниқлаш, уларни амалга оширишнинг таклиф этилган чора-тадбирлари ва тартибга солиш механизмлари асосида давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш сифати 3–5 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish