Назаров Файзулло Махмадияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ностационар тизимларни ташкилий бошқаришда тақсимланган реестр механизмлари асосида маълумотлар ишончлилигини ошириш усул ва алгоритмлари», 05.01.02-Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1560.
Илмий раҳбар: Ахатов Акмал Рустамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Бабомурадов Озод Жураевич, техника фанлари доктори; Тухтаназаров Дилмурод Солижонович, PhD.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чекланган шартли ностационар тизимларни башоратли бошқарув модели ҳамда тизимда маълумотлар ишончлилигини ошириш усул, алгоритмлари ва дастурий воситасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ностационар тизимларни чеклов шартлари асосида ташкилий бошқаришнинг башоратли модели ишлаб чиқилган;
чекланган шартлардаги ностационар тизимларни нейрон тармоғи асосида ташкилий бошқаришнинг оптималлаштириш модели ишлаб чиқилган;
ностационар тизимларда тақсимланган реестр механизмларининг консенсус алгоритми асосида маълумотлар ишончлилигини ошириш усули ишлаб чиқилган;
ностационар тизим бошқарувини оптималлаштиришда блокчейнга асосланган махфийлаштиришнинг динамик усулини такомиллаштиш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Ностационар тизимларни ташкилий бошқаришда тақсимланган реестр механизмлари ёрдамида маълумотлар ишончлилигини ошириш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бошқариладиган ностационар тизимнинг кириш маълумотларини аниқлаш, консенсус алгоритмларини танлаш, тақсимланган реестрга асосланган блокчейн механизмлари асосида маълумотлар базаси архитектурасини ишлаб чиқиш алгоритмлари Самарқанд вилоят иқтисодий судига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2020 йил 17 декабрдаги 08/УМ-727-20-сон маълумотномаси). Натижада тақсимланган реестрга асосланган блокчейн механизмлари асосида электрон ҳужжат айланиш тизимини ташкил этишда хотира ҳажми ва маълумотлар ишончлиги самарадорлигини 1,5-2 баробар оширишга эришилган;
бошқариладиган ностационар тизимларга шифрлаш усулларни тақсимланган реестр механизмлари билан интеграциялаш асосида яратилган алгоритм ва механизмлар Қишлоқ қурилиш банкига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 2 декабрьдаги 33-8/7344-сон маълумотномаси). Натижалар электрон хужжат айланиш тизимининг маълумотлар базасида маълумотлар ишончлиги самарадорлигини 1,5-2 баробар ошириш имконини берган;
ностационар тизимларнинг ташкилий бошқаришнинг чекланган шартларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган бошқарувнинг башоратли, адаптив-статистик ва нейрон моделлари ҳамда тақсимланган реестр механизмлари асосида яратилган алгоритм ва механизмлар Самарқанд давлат университети ва ТАТУ Самарқанд филиалига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 2 декабрьдаги 33-8/7344-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим шартнома тўлов жараёнида чекланган шартдаги бошқарув моделлари асосида тавсия этилган янги муддатлардаги тўловларнинг ҳажмини 7-8% га оширишга эришилган.