Расулов Нодирбек Мадрахимовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корпоратив тузилмаларда инновацион жараёнларни стратегик бошқариш услубиётини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Iqt33.
Илмий маслаҳатчи: Зайнутдинов Шавкат Нуриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Отажонов Шухрат Ибрайимжонович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корпоратив тузилмаларда инновацион жараёнларни стратегик бошқариш услубиётини такомиллаштиришнинг назарий-услубий жиҳатларини ривожлантириш ҳамда ташкилий-бошқарув механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини камида учдан бир қисмга қадар ошириш орқали акциядорлик жамиятларидаги турли манфаатдор гуруҳларнинг кузатув кенгаши қарорига бир томонлама таъсирининг олдини олиш ҳамда бошқарув самарадорлигини таъминлаш асосланган;
корпоратив бошқарувнинг назорат ва ҳисобдорлик механизмларини янада самарали ишлашини таъминлаш, молиявий рағбатлантиришни кафолатлаш ҳамда кузатув кенгаши аъзоларини акциядорлар олдидаги жавобгарлик ва маъсулиятини ошириш мақсадида кузатув кенгашлари ваколат муддатини бир йилдан камида уч йилгача узайтириш асосланган;
жамиятнинг йирик акциядорлари (инвесторлар) билан миноритар акциядорлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш эвазига корхонанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш учун акциядорлик жамиятлари фаолиятига “акциядорлик келишуви” (shareholders agreement) воситасини қўллаш ёрдамида рискларни бошқариш ва назорат қилиш амалиётини жорий этиш таклифи асосланган;
акциядорлик жамиятлари инновацион салоҳиятини белгиловчи кўрсаткичлар таркибига “инновацион инфратузилма” ва “инновацион фаолият натижадорлиги” индикаторларини киритиш орқали корхоналарнинг инновацион салоҳиятини рейтинг баҳолаш тизими такомиллаштирилган;
акциядорлик жамиятларидаги инновацион жараёнларнинг асосий тенденциялари ҳамда уларни стратегик бошқаришнинг самарали воситаларидан фойдаланиш асосида “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2035 йилгача прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корпоратив тузилмаларда инновацион жараёнларни стратегик бошқариш услубиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
корпоратив тузилмалардаги инновацион жараёнларни фаоллигига таъсир этувчи бошқарув воситаларидан самарали фойдаланиш, хорижий капитални жалб этиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида жамият кузатув кенгаши таркибидаги мустақил аъзолар сонини камида учдан бир қисмга қадар ошириш таклифи ҳамда стратегик бошқарувга оид услубий ёндашувлар «Ўзкимёсаноат» АЖ таркибидаги «Аммофос-Максам» АЖнинг фаолиятига жорий этилган (2017 йил 31 январда Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан «Ўзкимёсаноат» АЖ ўртасида тузилган инновацион-корпоратив ҳамкорлик тўғрисидаги 18-сонли шартнома ҳамда «Аммофос-Максам» АЖнинг 2017 йил 20 июндаги маълмуотномаси). Бу ёндашувлар «Аммофос-Максам» АЖнинг инновацион салоҳиятини ошириш мақсадида мавжуд активлардан самарали фойдаланиш ҳамда корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини жорий қилиш бўйича 2018-2022 йиллар учун мўлжалланган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда муайян даражада хизмат қилган;
«Ўзкимёсаноат» АЖ корхоналари мисолида корпоратив бошқарувнинг ташкилий воситаларини такомиллаштириш ҳамда акциядорлик жамиятлари кузатув кенгашлари ваколат муддатини бир йилдан камида уч йилгача узайтирилиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан давлат улуши мавжуд акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекисон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги 483/08-02-сон маълумотномаси). Бу таклифни амалиётга татбиқ этилиши натижасида кузатув кенгаши аъзоларини акциядорлар олдидаги жавобгарлик ва маъсулиятини ошириш, корпоратив бошқарувнинг назорат ва ҳисобдорлик механизмларини янада самарали ишлашини таъминлаш орқали акциядорлик жамиятларининг самарадорлигини яхшиланишига асос бўлган;
жамиятнинг йирик акциядорлари (инвесторлар) билан миноритар акциядорлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш орқали рискларни бошқариш ва назорат қилиш амалиётини жорий этиш учун акциядорлик жамиятлари фаолиятига “акциядорлик келишуви” (shareholders agreement) воситасини қўллаш таклифи давлат улуши сотилаётган акциядорлик жамиятларининг корпоратив бошқарув фаолиятига жорий этилган (Ўзбекисон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2020 йил 2 сентябрдаги 483/08-02-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни акциядорлик жамиятлари амалиётига жорий этилиши натижасида миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари янада мустаҳкамланган;
акциядорлик жамиятлари инновацион салоҳиятини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлар таркибига киритилган “инновацион инфратузилма” ва “инновацион фаолият натижадорлиги” индикаторлари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан маъқулланиб, вазирлик томонидан мамлакат иқтисодиёти тармоқларининг инновацион фаоллигини баҳолаш услубиётини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 21 июлдаги 05-30/2845-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф акциядорлик жамиятлари фаолиятига инновацион ёндашувлар орқали меҳнат унумдорлигини ошириш, соҳанинг рақобатбардошлигини кучайтириш бўйича аниқ механизм ва тадбирларни ривожлантириш ҳамда устувор соҳаларга амалий, фундаментал лойиҳаларни йўналтиришга сабаб бўлган.
«Ўзкимёсаноат» АЖнинг корхоналарининг иқтисодий кўрсаткичлари, унинг инновацион фаолияти билан боғлиқ омилларни тизимли ўрганиш асосида 2035 йилгача ишлаб чиқилган прогнозлар параметрлари, услубий ёндашувлар, ўтказилган сўровнома натижалари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан тармоқ корхоналарининг инновацион фаоллигини ўрганиш бўйича услубиётини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йил 21 июлдаги 05-30/2845-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар вазирлик томонидан тармоқ корхоналарининг инновацион ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш, тармоқ корхоналарининг инновацион муҳитини яхшилаш, ҳолатини баҳолаш ва уларни ривожлантириш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш учун татбиқ этилган.