Sayt test rejimida ishlamoqda

Умарова Васила Кабилевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсимлик полимерлари ва унинг асосида композицион материаллар олиш технологияси», 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Т1263.
Илмий раҳбар: Примқулов Махмуд Темурович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01. 
Расмий оппонентлар: Сайфутдинов Рамзиддин Сайфутдинович, техника фанлари доктори, профессор; Акбаров Ҳамдам Икромович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бир йиллик ўсимликлардан олинган полимерлар асосида техник ва специфик хусусиятлари яхшиланган композициялар ишлаб чиқариш технологиясини яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий бир йиллик ўсимлик - шоли пояси асосида хона ички деворларини безаш учун суюқ гулқоғозбоп материал ишлаб чиқарилган;
ўсимлик поялари таркибидаги осон ва қийин эрийдиган полисахаридларни сувда экстракциялаш, кислота ва ишқорда гидролизлаш орқали оптик зичлигининг ўзгариш кинетикаси аниқланган;
комбинирланган усулни қўллаб, кислотаперекосид мақбул нисбатларида микрокристаллик целлюлоза олинган;
шоли поясидан олинган целлюлозанинг сорбцияланиш хоссаси пахта целлюлозасига нисбатан 15–20 % гача юқори эканлиги аниқланиб, таркибдаги кристалларининг аморф қисмларга нисбатан кўплиги билан асосланган;
толаларининг узунлиги 2,5–3,0 мм целлюлоза асосидаги масса, органик ва ноорганик тўлдирувчилардан иборат композиция, девор юзасида микрорельеф ҳосил қилиши исботланган;
бир йиллик қишлоқ хўжалик маҳсулотлари пояларидан ярим тайёр, соф, микрокристаллик целлюлоза ва суюқ гулқоғоз олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлардан суюқ гулқоғоз олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хона ички деворлари сиртларини қоплаш учун ярим тайёр целлюлоза массаси таркиби ва уни олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№IAP 06290, 2019 й.). Натижада, шоли поясидан олинган ярим тайёр целлюлоза асосида хона ички деворларини қоплаш учун суюқ гулқоғозбоп материал олиш имконини берган;
шоли поясидан олинган ярим тайёр целлюлоза асосида суюқ гулқоғоз олиш технологияси “SAYQAL DECOR” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («O‘ZSANOATQURILIShMATERIALLARI» саноати корхоналари уюшмасининг 2020 йил 24 февралдаги 05/15-749-сон маълумотномаси). Натижада, унуми 1,2 марта юқори бўлган, реагентлар 1,5 марта кам сарфланувчи суюқ гулқоғозбоп целлюлоза ишлаб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish