Турдиев Шаҳбоз Шермамат уғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Массив турдаги нефть уюмларида қудуқлар маҳсулотини сувланиш сабабларини ва механизмини аниқлаш», 04.00.13 – Нефть ва газ конларини ўзлаштириш ҳамда ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/T567.
Илмий раҳбар: Закиров Азамжон Алимджанович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/05.06.2020.Т.03.06.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Исматулла Қўшаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Акрамов Бахшилло Шафиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: “Ўзбекнефтгаз” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: массив туридаги нефть уюмларида ишлатилаётган қудуқларнинг сувланиш суръатини белгиловчи геологик-кон омилларини аниқлаш ва қудуқлар тубига сув оқимининг кириб келиш вақтини узайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув оқимини беркитиш ишларини ўтказиш заруратини асослаш имконини берадиган қудуқлар маҳсулотининг сувланиш динамикасини белгиловчи геологик-физик ва технологик омиллар аниқланган;
маҳсулот олишни оптимал ташиш оралиғини танлаш имконини берадиган сув-нефть ва нефть-газ ўтиш чегараларини катталигини, колллекторни ўтказувчанлиги, сув, нефть ва газ зичликларидан боғлиқлиги асосланган;
қудуқларни сувсиз ва газсиз дебитли шароитда ишлатиш имконини берадиган газ-нефть туташ юзаси (ГНТЮ) ва сув-нефть туташ юзаси (СНТЮ) зоналаридаги ўтказмас қатламчанинг энг кичик қалинлиги аниқланган;
геологик захираларини чиқариб олиш даражасини ва суръатини орттириш бўйича геологик-техник тадбирларни асослаш имкониятини берадиган массив турдаги газ ости нефть уюмларининг нефтни чиқариб олиш коэффициентини ҳисоблаш статистик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Массив туридаги нефть уюмларида қудуқлар маҳсулотининг сувланиш сабабларини ва механизмини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув йўлларини беркитиш ва маҳсулдор қатлам оралиқларини қўшимча қайта очиш технологияси “Андижоннефть” АЖнинг Андижон конларидаги №№ 865, 61, 79, 77 ва Жанубий Оламушук конидаги №№ 784, 787, 788, 789 сонли қудуқларда амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз”АЖ нинг 2020 йил 14 сентябрдаги 05-25-1-106-сон маълумотномаси). Натижада, қудуқларнинг сувланганлигини 2–6 % камайтириш ва қўшимча 1951 т нефть олиш (2016-2018 йй.) имконини берган;
сув йўлларини беркитиш ва маҳсулдор қатлам оралиқларини сув-нефть ва газ-нефть ўтиш зоналарини ҳисобга олиб қатламни қўшимча қайта очиш технологияси “Гиссарнефтгаз” ОАЖ ҚКнинг Шакарбулоқ конидаги №№ 30,33 ва Бешкент конидаги № 21 сонли қудуқларда амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекнефтгаз”АЖ нинг 2020 йил 14 сентябрдаги 05-25-1-106-сон маълумотномаси). Натижада, қудуқларнинг сувланганлигини 7-10 % камайтириш ва қўшимча 6363 т нефть (2016-2019 йй.) олиш имконини берган.