Исраилов Мансуржон Абдусаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўз-ўзидан ёнадиган кўмир қатламларини қазиб олишда ёнғиннинг олдини олиш тадбирларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология очиқ ва ер ости қурилиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/T1079.
Илмий раҳбар: Акбаров Тахиржан Гулямович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т.98.01.
Расмий оппонентлар: Мельник Владимир Васильевич, техника фанлари доктори, профессор; Петросов Юрий Эдуардович, техника фанлари номзоди, доцент;
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўз-ўзидан ёниш хусусиятига эга бўлган кўмир конларида уларга таъсир қилувчи иқлим, кон-геологик, кон-техник омиллар ҳамда кўмирнинг кислородни сорбция қилиш фаолликларини аниқлаш ва кўмирни ўз-ўзидан ёнишининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўмирни ўз-ўзидан ёнишининг яширин даври кўмирнинг намлилиги ва ғовакдорлигига боғлиқлиги ва таклиф қилинган дастлабки намлаш қўлланиши натижасида кўмирни ўз-ўзидан ёниш даври 26 кундан 120 кунга узайганлиги аниқланган;
кўмир қатламининг намлилиги 55% дан ортганда унинг ўз-ўзидан ёнишининг жадаллиги камайиши аниқланган;
кўмир қатлами намланганда кўмирнинг мустахкамлик коэффициенти 10% гача камайиши ва технологик жараёнларда чанг ҳосил бўлишининг 52 % гача камайиши аниқланган;
қўнғир кўмир конларини очиқ усулда қазиб олишда ўз-ўзидан ёниши, кўмирнинг мустахкамлик коэффициентини пасайиши ва технологик жараёнларни бажаришда чанг ҳосил бўлишини пасайтирувчи тадбирлар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўз-ўзидан ёнадиган кўмир қатламларини қазиб олишда ёнғининг олдини олиш тадбирларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўз-ўзидан ёнувчи кўмир қатламларида ёнғинни олдини олиш тадбирлари сифатида кўмирни дастлабки намлаш Ангрен қўнғир кўмир конида амилиётга жорий этилган («Ўзбеккўмир» АЖ нинг 2020 йил 24 ноябрдаги 01-13-1528-сон маълумотномаси). Натижада, кўмир поғоналарида ёнғин содир бўлиш эхтимоли бўлган зоналари поғона ва ишчи майдон юзаларидан 1-2 м чуқурликда жойлашиш, дастлабки намлаш кўмирни кимёвий фаоллигини 63%га камайтириш ва кўмирни ўз-ўзидан ёнишининг яширин даврини 3-4 марта узайтириш имконини берган;
ўз-ўзидан ёнадиган кўмир қатламларини қазиб олишда ёнғининг олдини олиш тадбирлари Ангрен қўнғир кўмир конида амилиётга жорий этилган («Ўзбеккўмир» АЖ нинг 2020 йил 24 ноябрдаги 01-13-1528-сон маълумотномаси). Натижада, кўмир мустахкамлигини 9 дан 19% гача камайтириш, кўмир поғоналари массивини сезиларли даражада юмшатиш, экскаватор унумдорлигини ошириш ва кўмирни ўз-ўзидан ёнишининг олдини олиш сифатини ошириш имконини берган.