Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Фахриддин Раимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Электролит бўлмаган сувли эритмаларда Ландау-Плачек муносабатларини ёруғликнинг молекуляр сочилиш спектрлари орқали тадқиқ қилиш», 01.04.05 – Оптика (физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/FM169.
Илмий раҳбар: Сабиров Леонард Мухаммеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.2019.FM.02.04.
Расмий оппонентлар: Отажонов Шавкат, физика-математика фанлари доктори, профессор; Муродов Ғуломхон, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электролит бўлмаган сувли эритмаларнинг нотурғун термодинамик мувозанатининг махсус нуқтаси яқинида қутбланган ёруғлик сочилиш спектрининг нозик структурасида структура ҳосил бўлиши ва флуктуацион жараёнларининг намоён бўлишининг физик механизмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
релей триплетининг марказий компонентаси интенсивлиги ўсишига ўзгармас зичликдаги диэлектрик сингдирувчанликнинг температуравий флуктуациясининг сезиларли таъсир этиши аниқланган;
~10нм фазовий масштабда структуранинг қайта тузилиши сабабли -пиколин эритмасининг махсус нуқтаси яқинида силжимаган частота интенсивлигининг кучли ўсиши аниқланган;
изотермик сиқилувчанлик ва ҳажмий кенгайиш коэффициентларини Ландау-Плачек муносабатлари орқали исботлаб, эритманинг махсус нуқтаси атрофида структураланиш даражаси очиб берилган;
γ-пиколиннинг сувли эритмалари температураси ўзгарганда аддитив белгисининг мусбатдан манфийга оғиши ва гидрофоб-гидрофил молекулалараро ўзаро таъсирнинг ўзгариши сабабли гипертовуш тезлигининг аддитивлик қонуниятининг бузилиши аниқланган;
фазовий бир жинсли бўлмаган эритманинг махсус нуқтасида гипертовуш тезлигининг частотавий ўзгариши билан товуш тарқалишининг фазовий дисперсияси сабабли норелаксацион механизмининг намоён бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Термодинамик жиҳатдан барқарор бўлмаган сувли органик эритмаларида сочилган ёруғлик спектрларида Ландау-Плачек муносабатларини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
турли температурали ва концентрацияли сувлиорганик эритмаларда сочилган ёруғликнинг спектридаги спектрал чизиқларининг интенсивликлари муносабатлари (Ландау-Плачек муносабати) натижалари ОТ-Ф2-40 рақамли “Молекуляр кластерларнинг ҳосил бўлиш механизмлари ва уларнинг тебранма спектрларда намоён бўлиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида сувли эритмаларда водород боғланишларни таҳлил қилишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4859-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши молекуляр комплексларнинг тебраниш спектрини ўрганишда ангармоникликни хисобга олиш хамда комбинацион сочилиш ва инфрақизил ютилиши полосаларининг шаклланиш механизмини тушунтириш имконини берган;
температура ва концентрация ўзгариши билан сувлиорганик системаларда аниқланган махсус нуқта атрофида структураланиш даражаси ва аддитивлик қонуниятининг бузилиши натижалари ОТ-Ф2-30 рақамли “Органик бўёқлар комплексларининг биологик объектлар ва металл нанозаррачалари  фотоникаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида эритмаларда фазавий ўтишларни ўрганишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 20 ноябрдаги 89-03-4859-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши, тоза сувдан сув-этанол, сув-диметилформамид ва сув-диоксан тизимларига ўтишда, стирилцианин бўёқ эритмаларида ютилиш спектрларини ҳосил бўлиш механизмларини тушунтириш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish