Sayt test rejimida ishlamoqda

Шеркузиева Насиба Аброровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсатини оптималлаштириш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt991.
Илмий раҳбар: Ташмурадова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01. 
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримов Норбой Ғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсатини оптималлаштириш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акцияларни танлаш босқичларида дивидендларнинг барқарорлиги индекси (DSI)ни қўллаш орқали дивиденд тўловларини мунтазам ошириб бориш ҳамда ахборотлар шафофлигини таъминлаш асосида самарали дивиденд сиёсати таклиф этилган;
соф фойданинг 50 фоизини дивидендларга йўналтиришни белгилаш орқали миноритар акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибадорлигини ошириш асосланган;
чораклик дивиденд тўловларини тўлаш орқали маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш ва акциядорлик жамиятлари капиталлашув даражасини ошириш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларида дивиденд тўловлари миқдорини 7,1 баробар ошириш орқали капитализация ҳажмини 10,1 баробарга кўпайиши ҳисобига дивиденд сиёсатини оптималлаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Акциядорлик жамиятларида дивиденд сиёсатини оптималлаштириш орқали инвестицион жозибадорликни ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
акцияларни танлаш босқичларида дивидендларнинг барқарорлиги индекси (DSI)ни қўллаш орқали дивиденд тўловларини мунтазам ошириб бориш ҳамда ахборотлар шафофлигини таъминлаш асосида самарали дивиденд сиёсатини юритиш таклифи “Тошкент” Республика фонд биржаси фаолиятида ҳамда “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, ЧЭИИ “Тошкентвино комбинати” АЖ, “Фарғонаазот” АЖларининг Дивиденд сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Тошкент” Республика фонд биржасининг 2020 йил 11 майдаги № 01/16-07-303-сон, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг 2020 йил 30 октябрдаги 01-16/630-сон, ЧЭИИ “Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2020 йил 12 октябрдаги 10-сон, “Фарғонаазот” АЖнинг 2021 йил 15 февралдаги 43/729-сон маълумотномалари). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида Республика фонд биржаси веб сайтида листингдан ўтган акциядорлик жамиятлари бўйича алоҳида рукн кўринишида тўланаётган дивидендлар бўйича календарь жорий қилинган ҳамда акциядорлик жамиятларига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, уларда хусусийлаштириш амалиётларини муваффақиятли кечиши, мамлакатимиз фонд бозорида корпоратив ошкоралик ва бозор шаффофлигини таъминлаш имконини берган;
соф фойданинг 50 фоизини дивидендларга йўналтиришни белгилаш орқали миноритар акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда акциядорлик жамиятлари инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича таклифи “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ, ЧЭИИ “Тошкентвино комбинати” АЖлари томонидан Дивиденд сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзагрокимёҳимоя” АЖнинг 2020 йил 30 октябрдаги 01-16/630-сон, ЧЭИИ “Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2020 йил 12 октябрдаги 10-сон маълумотномалари). Натижада, акциядорлик жамиятлари томонидан Дивиденд сиёсати тўғрисидаги Низомда соф фойдадан камида 50% дивиденд тўловларига йўналтирилиши меъёри белгиланган, бу эса акциядорлик жамиятларига инвесторларнинг қизиқишларини ошишига, акциялар курсини ижобий ўзгаришига, фаолиятга қўшимча маблағларни жалб этишга замин яратган;
чораклик дивиденд тўловларини тўлаш орқали маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш ва акциядорлик жамиятлари капиталлашув даражасини ошириш бўйича таклифи ЧЭИИ “Тошкентвино комбинати” АЖ, “Фарғонаазот” АЖларини хусусийлаштиришдан олдин тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЧЭИИ “Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2020 йил 12 октябрдаги 10-сон, “Фарғонаазот” АЖнинг 2021 йил 15 февралдаги 43/729-сон маълумотномалари). Мазкур таклифни жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятларига маҳаллий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, хусусийлаштириш амалиётларини самарали амалга ошириш имконини берган;
акциядорлик жамиятларида дивиденд тўловлари миқдорини 7,1 баробар ошириш орқали капитализация ҳажмини 10,1 баробарга кўпайиши ҳисобига дивиденд сиёсатини оптималлаштириш бўйича таклифи ЧЭИИ “Тошкентвино комбинати” АЖнинг Дивиденд сиёсатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЧЭИИ “Тошкентвино комбинати” АЖнинг 2020 йил 12 октябрдаги 10-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида, акциядорлик жамиятининг инвестицион жозибадорлигини янада ошириш ва молиявий ресурсларнинг оқимини сезиларли даражада ўсишига эришилган. Хусусан, ЧЭИИ “Тошкентвино комбинати” АЖ томонидан 2014-2019 йиллар мобайнида акциялар бўйича дивиденд миқдорини (акцияларнинг даромадлилиги) 7,1 баробарга ошириш акциялар бозор баҳосини 10,1 баробар ортиши орқали жамиятнинг капитализация ҳажмини 46763,5 млн.сўмдан 475130,9 млн.сўмгача ўсишига замин яратган. Шунингдек, акциядорлик жамияти дивиденд сиёсатини юритишни эконометрик таҳлил қилиш натижасида акциялар бозор баҳоси ўзгаришини прогноз қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish