Саидивалиев Шухрат Умарходжаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бўйлама йўналишда кичик тезликдаги шамол таъсирида саралаш тепалиги тормоз позицияларининг участкаларини ҳисоблаш услубини такомиллаштириш», 05.08.03 –  Темир йўл транспортини ишлатиш; (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1212.
Илмий раҳбар:  Туранов Туранов Хабибулла Туранович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/30.12.2019.Т.73.01.
Расмий оппонентлар: Даусеитов Ерген Балгаевич, техника фанлари доктори, профессор; Хаджимухаметова Матлуба Адиловна, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўйлама йўналишда кичик тезликдаги шамол таъсирида саралаш тепалигининг тўхтатиш жойларида якка вагоннинг тезлиги, юриш йўли узунлиги ва вақтини ҳисоблаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рационал тарқатиш тартиби ва тормоз позицияларининг қувватлари уйғунлигини аниқлаш асосида саралаш тепалигининг тўхтатиш жойларида вагон ҳаракат тезлигини меъёрга келтириш учун якка вагоннинг тезлиги, юриш йўли узунлиги ва вақтини ҳисоблаш услуби такомиллаштирилган;
кинетик энергиянинг ўзгариши тўғрисидаги теорема асосида тушиш қисмида бўйлама шамол кучининг таъсирида ғилдирак жуфтлигининг сирпанишдаги ишқаланишини ҳисобга олиш учун “вагон-йўл” тизимида тўхтатиш жойига эга ва тормозлашдан кейинги участкаларда кучларнинг боғлиқлик ифодалари тузилган;
тўхтатиш жойига эга участкага вагоннинг кириб келиш бошланғич тезлигини ҳисобга олиш асосида ушбу участкада вагоннинг ҳаракатланиш вақтини аниқлаш учун тормозлашдан кейинги ҳаракатда “вагон-йўл” тизимининг математик модели ишлаб чиқилган;
кичик қийматдаги бўйлама шамол таъсирини ҳисобга олган ҳолда тўхтатиш жойига эга участкаларида вагоннинг кинематик тавсифларини ҳисоблашга доир алгоритм ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш асосида ушбу тавсифлар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўйлама йўналишда кичик тезликдаги шамол таъсирида саралаш тепалиги тормоз позицияларининг участкаларини ҳисоблаш услубини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саралаш тепалигининг тушиш қисмини ҳисоблаш, лойиҳалашга доир тузилган алгоритмлар, дастурий таъминот ва улардан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган йўл-йўриқлар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ ташкилотида жорий этиш учун қабул қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 2 мартдаги 01/876-20-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижаларсаралаш тепалигидан тушириладиган вагонларни катта тезликда ҳаракатланиб турган вагонлар гуруҳига урилиш тезлигини 1,5 бараварга камайтиришга хизмат қилади;
бўйлама йўналишда кичик тезликдаги шамол таъсирида саралаш тепалигининг тўхтатиш жойларида якка вагоннинг тезлиги, юриш йўли узунлиги ва вақтини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган услуби “Боштранслойиҳа” АЖ мутахассислари томонидан жорий этиш учун қабул қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2020 йил 2 мартдаги 01/876-20-сон маълумотномаси). Олинган натижалар вагон тўхташ жойларига эга участкаларда ва йўлда турган вагонларга урилиш тезликларини меъёрга мос бўлиши ҳамда вагонларни бир бирига улагичларини таъмирлаш ҳаражатларини сезиларли даражада камайтириш имконини берган. Бундан ташқари, янги ишлаб чиқилган услуб, ҳисобланган саралаш тепалигининг мақбул баландлиги, “яхши югуракли” вагон “ёмон югуракли” вагонларни қувиб етиб олиш каби жараёнларини олдини олиш ва қўшимча манёвр ишларидан сақлаш имконини беради;
саралаш тепалигининг тўхташ жойига эга участкаларида вагоннинг босиб ўтган йўли, вақти ва тезлигини аниқлаш имконини берувчи дастурий таъминот “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Тоштемирйўллойиҳа” МЧЖ ташкилотида жорий қилинган (Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги 2020 йил 23 июльдаги ДГУ 08417). Тадқиқот натижаларига кўра, ушбу дастурдан фойдаланган ҳолда, саралаш тепалигининг тўхтатиш жойларида вагоннинг босиб ўтган йўл узунлиги 9% га ва тормозланиш вақтини 10% га яхшилашга эришилган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш