Қўчқоров Журъат Жалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Базали текислагич дискли юмшаткичларининг параметрларини асослаш», 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T944.
Илмий раҳбар: Муродов Нусрат Муртазоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.T.111.02.
Расмий оппонентлар: Тўхтақўзиев Абдусалим, техника фанлари доктори, профессор; Абдурахмонов Ўрал Нурматович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «BMKB-Agromash» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: суғориладиган экин майдонларини жорий текислашда энергия-ресурстежамкорликни таъминлаш, текислаш сифатини ошириш учун базали текислагичга дискли юмшаткич ишлаб чиқиш ва унинг параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ишчи юзалари карама-карши ўнг ва чап сферик дискли батареялардан ташкил топган юмшатгичли базали текислагичнинг конструктив схемаси ишлаб чиқилган ва нинг технологик иш жараёни асосланган; 
дискли юмшаткич дискининг диаметри тупроқни унинг ишчи сирти бўйлаб кўтарилиш шартидан келиб чиққан ҳолда асосланган;
дискли юмшаткич дисклари орасидаги кўндаланг ва бўйлама масофалар уларни тупроқ билан таъсирлашиш зоналари ҳамда ҳаракат йўналишига нисбатан ўрнатилиш бурчагини ҳисобга олган ҳолда сифатли юмшатилиши таъминланган;
дискли юмшаткичлар билан жиҳозланган базали текислагич иш кўрсаткичларининг ўзгариши диск параметрлари ва агрегат ҳаракат тезлигига боғлик равишда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Базали текислагичга ўрнатилган дискли юмшаткичнинг параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида: 
узун базали текислагичга Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Узун базали текислагич», №FAP 01235, 2017 й.). Натижада экин майдонларини кам энергия сарфлаб, сифатли текислаш имконини берадиган қурилма ишлаб чиқилган;
дискли юмшаткич билан жиҳозланган базали текислагич конструкциясини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш учун дастлабки талаблар ва техник топшириқ тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 02/023-3206.-.сон маълумотномаси). Натижада дискли юмшаткич билан жиҳозланган базали текислагич конструкциясини ишлаб чиқиш имкони яратилган;
дала юзасига сифатли ишлов берилишини таъминлайдиган дискли юмшаткич билан жиҳозланган базали текислагич Навоий вилояти Қизилтепа ҳамда Бухоро вилояти Вобкент ва Жондор туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 02/023-3206.-.сон маълумотномаси). Натижада дала юзасини бир ўтишда агротехник талаблар даражасида текислаш ҳисобига ёнилғи сарфини 20-25% тежаш, иш унумини 1,5 мартагача ошириш таъминланган;
ишлаб чиқилган дискли юмшаткич билан жиҳозланган базали текислагичнинг саноат нусхаларини ишлаб чиқиш ва тайёрлаш учун лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (конструктив схема, техникавий шартлар ва чизмалар) «BMKB-Agromash» АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 7 октябрдаги 02/023-3206.-.сон маълумотномаси). Натижада ерларни жорий текислашда қўлланиладиган дискли юмшаткич билан жиҳозланган базали текислагични  ишлаб чиқариш имкони яратилган.

 

Янгиликларга обуна бўлиш