Дусматова Гулбаҳор Абдурашидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ғўзанинг ўрта, узун толали навлари дурагайларида морфо-хўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги, боғлиқлиги қонуниятларини ўрганиш», 03.00.09 – Умумий генетика (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/B208.
Илмий раҳбар: Қаҳҳаров Иззатулла Тилавович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, DSc.02/30.12.2019.B.53.01.
Расмий оппонентлар: Набиев Сайдиғани Мухторович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим; Эгамбердиева Саида Абдусаматовна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўзанинг G. hirsutum L. ва G. barbadense L. турига мансуб тизма ҳамда навларини туричи ва турлараро чатиштириш асосида олинган дурагайларида морфо-хўжалик белгиларнинг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва боғлиқлиги қонуниятларини аниқлаш ҳамда қимматли селекцион ашёларни ажратиб олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор узун ва ўрта толали турларига мансуб тизма ва навларнинг биринчи авлод дурагайларида битта кўсакдаги пахта оғирлиги, ўсимликдаги кўсаклар сони, тола узунлиги ва маҳсулдорлик каби қимматли-хўжалик белгиларининг ирсийланиши асосан ижобий ўта устунлик ҳолатида кечиши аниқланган;
турлараро F1 комбинацияларида ўсимлик бўйи, ўсув даври битта кўсакдаги пахта вазни ва 1000 дона чигит оғирлиги каби морфохўжалик белгилари, асосан, ингичка толали нав оналик шакли сифатида олинганда тўлиқсиз салбий ўта доминант ҳолатларида ирсийланиши аниқланган;
реципрок F1 комбинацияларида қимматли хўжалик белгиларнинг кўрсаткичлари бўйича статистик фарқланиш мавжудлиги асосида бу белгиларнинг генетик назоратида ядровий генлар билан бир қаторда цитоплазматик генлар иштирок этиши очиб берилган;
F2 дурагайларида чигит тукининг ранги бўйича ота-она шаклларида учрамаган янги кулранг белгининг намоён бўлиши генларнинг комплементар таъсири билан боғлиқлиги аниқланган;
F2 ўсимликларида қимматли-хўжалик белгиларнинг ўзгарувчанлик кўлами ота-она шаклларига нисбатан кенг эканлиги ва бу ҳолат тезпишар, маҳсулдор, юқори кўрсаткичли хўжалик белгилари мажмуасига эга генотиплар ажратиб олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
G. hirsutum L. ва G. barbadense L. турлари шаклларининг F1-F2 дурагайларида морфо-хўжалик белгиларининг ирсийланиши, ўзгарувчанлиги ва боғлиқлиги қонуниятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
узун ва ўрта толали F1 дурагайлари Андижон вилояти Андижон тумани “Эсонбой” фермер хўжалиги ер майдонларига экилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 19.11.2020 йил 02/020-3868-сон маълумотномаси). Натижада, қимматли хўжалик кўрсаткичлари бўйича юқори ҳосил олиш имконини берган;
чекланган шохланишли, ётиб қолишга чидамли ғўзанинг ўрта толали Л-20 тизмаси “Ғўза генофонди” ноёб объекти коллекциясига киритилган (Ўзбекистон Фанлар академиясининг 2020 йил 16 декабрдаги 4/1255-2821-сон маълумотномаси). Натижада, бу тизма ўрта толали ғўза коллекцияси хилма-хиллигини бойитиш имконини берган.