Sayt test rejimida ishlamoqda

Джуманов  Жамолжон  Худайқуловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Минтақавий гидрогеологик тизимларнинг геофильтрация жараёнларини математик моделлаш», 05.01.07–Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/T5.

Илмий маслаҳатчи: Хабибуллаев Иброҳим, техника фанлари доктори, профессор;

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети,  DSc.27.06.2017.Т.07.01.

Расмий оппонентлар: Ван Нор Азмин Сулейман, техника фанлари доктори, профессор (Малайзия); Гулямов Шухрат Маннопович, техника фанлари доктори, профессор; Мухамедиева Дилноз Тўлқиновна, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақавий гидрогеологик тизимлардаги геофильтрация жараёнларини математик моделлаш усулларининг самарадорлигини оширишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

мураккаб гидрогеологик шароитларда геофильтрация ва геомиграция жараёнларини ўрганиш назарияси тамойилларига асосланган минтақавий миқёсдаги гидрогеологик жараёнларни математик моделлаш концепцияси ишлаб чиқилган ва гидрогеологик жараёнларни математик моделлашнинг ахборот-коммуникация технологиялари билан интеграциялаш усуллари яратилган;

турли миқёсдаги геофильтрация моделларини бирлаштириш имконини берувчи ягона ахборот технологик тизим доирасида замонавий геоахборот тизимлари асосида минтақавий характерли гидрогеологик объектларни геофильтрация жараёнларни математик моделлашнинг сонли усуллари такомиллаштирилган;

ер ости суви шаклланиши тамойилларидан фойдаланиб, турли миқёсдаги моделларни биргаликда қўллаш ва муфассал қамраб олишга асосланган минтақавий гидрогеологик объектларнинг геофильтрация жараёнларни геоахборот-математик моделлаштиришга мослашувчан тизими ишлаб чиқилган;

гидрогеологик маълумотларни автоматлаштирилган ўлчов тизимида қайд қилиш, йиғиш ва узатиш, геоахборот-математик моделлаштириш жараёнида бошланғич маълумот сифатида, шунингдек ер ости гидросфераси мониторинги юритиш мақсадида дастурий таъминот, технологиялар ва аппарат-қурилма воситалари ишлаб чиқилган;

келгусида ягона автоматлаштирилган мажмуига интеграцияланувчи минтақавий гидрогеологик объектлар геоахборот-математик моделининг харитографик маълумотлар базасини яратиш тамойиллари ишлаб чиқилган;

кенг миқёсдаги ҳудудларни мураккаб гидрогеологик шароитларида туз ҳаракатининг ер ости ва ер усти суви билан ўзаро биргаликдаги оқимлари жараёнини математик моделлаш тизими билан геоахборот тизимлар интеграциясини ташкил қилиш тамойиллари ва мезонлари ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Минтақавий гидрогеологик тизимларининг геофильтрация жараёнларини геоахборот-математик моделлаш усуллари ва дастлабки гидрогеологик маълумотларни автоматлашган ўлчов тизимига қайд қилиш ва йиғиш аппарат-қурилмалари асосида:

минтақавий оазисли суғоришнинг самарадорлигини оширишда, сув хўжалиги шароитини ҳисобга олиб, фермер хўжаликларининг суғориладиган ерлари учун ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича самарали усуллар Фарғона гидрогеологик экспедициясида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 08-2038-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижалари мураккаб гидрогеологик ва сув танқислиги шароитида маълумотларни интеллектуал таҳлил қилиш масалаларини ечиш имконини берган;

ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари тасарруфидаги ҳудудларнинг геофильтрация жараёнларини математик ва интеллектуал таҳлиллаш моделларини қуриш усули ва қурилма-дастурий алгоритмлари Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлиги тизимидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳамда ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги Хоразм мелиоратив экспедицияда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув ҳўжалиги вазирлигининг 2016 йил 12 декабрдаги 04/32-1237-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши фермер хўжаликлари ҳудудларида гидрогеологик қудуқларни автоматик равишда ер ости сувлари сатҳи ва ҳарорати ўлчаш асосида гидрогеологик тизимлар геофильтрация жараёнларининг математик моделларини амалда жорий этиш ҳисобига мониторинг ва самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш тизимини шакллантириш имконини берган;

экин майдонлари ва сув хўжалик соҳаси тузилмасини мақбуллашда сув хўжалик шароитидан келиб чиқиб математик моделлаш ва геоахборот тизимлари, ер ости суви сатҳини пасайтириш чора- тадбирлари ва мелиоратив самарадорлигини ошириш учун ер ости гидросфераси мониторингида холислик ва тезкорликни таъминловчи автоматлашган қурилма-дастурий воситалар Охангарон ва Тошкент олди режим станцияларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2016 йил 21 ноябрдаги 33-8/6338-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши ер ости гидросферасида сув хўжалик шароитларининг ўзгариш ҳолати, ифлосланишларнинг тарқалиш динамикасини баҳолаш имконини берган;

ер ости сувларидан фойдаланиш ҳамда унинг ҳолати тўғрисидаги аниқ ва тезкор, автоматик мониторинг юритилиши Жанубий Қозоғистон гидрогеология мелиоратив экспедициясида жорий қилинган (Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув ресурслари қўмитасининг 2016 йил 4 ноябрдаги 01/305-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши ер ости гидросфераси мониторингида холислик ва аниқликни оширган, сув таъминотида 15–18% мелиоратив самарадорликни кўтарган; математик моделлаш натижалари асосида ер ости суви сатҳини пасайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигининг 10–15% ўсишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish