Тоғаев Нодиржон Эргашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ислом Каримов ижтимоий-фалсафий меросида ёшларни миллатпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий тараққиётдаги роли”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal337.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ислом Каримов ижтимоий-фалсафий меросида ёшларни миллатпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий тараққиётдаги ролини аниқлаш ва ёшлар маънавий тарбиясида фойдаланиш юзасидан таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ислом Каримовнинг ёшларни миллатпарварлик руҳида тарбиялаш борасидаги концептуал фалсафий ғоялари ёшларда мустаҳкам позиция ва юксак маънавий иммунитетни шакллантиришдаги бунёдкорлик моҳияти очиб берилган;
бугунги глобаллашув жараёнида ёшларда миллатпарварлик туйғусини шаклланишига салбий таъсир қилувчи деструктив омиллар (маҳаллийчилик, этноцентризм, уруғ-аймоқчилик, непотизм)нинг субстанционал асослари очиб берилган;
ёшлар онгида миллатпарварлик атрибутларини “даҳлдорлик” тамойили орқали такомиллаштириб лоқайдлик, эскапизм (фаол ҳаётдан қочиш), дауншифтинг (ўзи учун яшаш) каби ғояларга қарши мафкуравий иммунитетини ошириш ҳаётийлиги исботланган;
ёшларни миллатпарварлик руҳида тарбиялашнинг илмий-назарий, маънавий-мафкуравий, маданий-прагматик ва умуминсоний асослари Ислом Каримов асарларининг қиёсий таҳлили асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ислом Каримов ижтимоий-фалсафий меросида ёшларни миллатпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий тараққиётдаги ролини тадқиқ этиш асосида:
Ислом Каримов ижтимоий-фалсафий меросида ёшларни миллатпарварлик руҳида тарбиялашнинг ғоявий йўналишлари, эволюцияси, усул ва воситалари ривожлантирилгани фуқаролик жамиятида ёшларда мустаҳкам позиция, ғоявий саводхонлик, юксак маънавий иммунитетни таъминлаши асосланганлигига доир таклиф ва тавсияларидан “Маънавият тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг “Мустақиллик ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар концепциясининг ишлаб чиқилиши” деб номланувчи 3-боби ҳамда “Ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкам-лашда миллий ғоянинг аҳамияти” деб номланган 23-бобини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 январдаги 89-03-126-сон маълумотномаси). Натижада, “Маънавият тарихи ва назарияси” номли дарсликнинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшларда миллатпарварлик туйғусини шакллантириш орқали миллий ўзликни англаш, миллий бирдамлик, жипслашишни тезлаштириб, маҳаллийчилик, этноцентризм, уруғ-аймоқчилик ва непотизм белгиларини сусайтириши асосланганлигига доир илмий янгилик ҳамда таклиф ва тавсияларидан “Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар” номли ўқув қўлланманинг “Миллат тушунчаси. Миллатлараро муносабатларнинг жамият тараққиётига таъсири” деб номланган 3-боби, “Миллий ўзликни англаш ва миллий ғурурнинг ўсиши демократик ўзгаришларнинг қонуний оқибати” деб номланган 6-боби ҳамда “Миллатни глобаллашув тажовузидан ҳимоя қилишнинг назарий-ғоявий асослари” деб номланган 18-бобини тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 9 январдаги 89-03-126-сон маълумотномаси). Натижада, “Миллий ғоя ва миллатлараро муносабатлар” номли ўқув қўлланманинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшлар онгида миллатпарварликнинг атрибутлари (миллатлараро тотувлик, ўзликни англаш ойкуменаси, миллий идентификация)ни шакллантириш орқали лоқайдлик, эскапизм, дауншифтинг каби ғояларга қарши курашиш мумкинлиги исботланганлигига оид амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгашининг 2019 йил март-апрель ойларида “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” мавзусидаги ва 2019 йил ноябрь ойидаги “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларининг ёшлар тарбиясидаги ўрни” мавзусидаги дастур сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг 2019 йил 25 декабрдаги 04-13/6410-сон маълумотномаси). Натижада, миллат ва мамлакат истиқболининг асоси бўлмиш соғлом, жисмонан бақувват, маънан етук, ахлоқан пок, миллий маданиятли, миллатпарвар ёшларни камол топишига хизмат қилган;
Ислом Каримов ижтимоий-фалсафий меросида ёшларни миллатпарварлик руҳида тарбиялашнинг илмий-назарий (ўтмишни ва ўзликни англаш), маънавий-мафкуравий (миллий, демократик тафаккур, инновацион ғояларни шакллантириш), миллий-маданий (моддий ва маънавий меросга қадриятли ёндашув), ижтимоий-ҳуқуқий (ўзбек модели, ҳаракатлар стратегияси, концепциялар), прагматик (ижтимоий-амалий йўналишлар) асослари ишлаб чиқилганлигига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси томонидан 2019 йил январь ойида ўтказилган “Мустақилликнинг буюк меъмори”, 2019 йил июнь ойидаги “Ўзбекистон мустақиллиги: миллий тикланиш ва ўзликни англаш”, 2019 йил август ойида “Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда Ислом Каримовнинг тарихий ўрни” каби мавзулардаги дастур сценарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1/313-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган тадбир дастурларининг самарадорлигини ошириш орқали аҳоли, айниқса ёшларнинг жамиятда ўзини идрок этиши ва маънавий-маданий меросларга бўлган қизиқишларини ортишига хизмат қилган.