Sayt test rejimida ishlamoqda

Жалилова Лола Жалиловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ХХ аср бошидаги Америка сатирик новелласининг поэтикаси», 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия ҳалқлари тили ва адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2018.4.PhD/Fil657.
Илмий раҳбар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори; Низамова Мунира Низамовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  ХХ аср бошлари AҚШ адабиёти намояндалари  Роберт Бенчли ва Жеймс Тёрбер ижоди мисолида мазкур давр сатирик новелланинг поэтикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Р. Бенчли ва Ж. Тёрбер асарларида мазмун, жанр, услубий хусусият, композицион тузилма, шаклий ифодани қамраб олган матнаро боғлиқлик ва матннинг экстралингвистик муҳитда реал коммуникатив вазиятни воқелантирадиган матнаро боғлиқлик категориялари рамзий образлар, пародиялар, аллюзиялар, қаҳрамонлар оғзаки нутқи каби бадиий тасвир воситалари орқали намоён бўлиши далилланган;           
Ж.Тёрбер адабий-сатирик ижодининг бадиий-тарихий, ғоявий-ижтимоий шартланганлигида оила муҳити, AҚШдаги «Буюк Депрессия» давридаги ўзгаришлар, Иккинчи жаҳон уруши воқелиги каби омилларнинг устуворлиги асосланган;
ХХ аср бошидаги жамиятнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари, анъаналари ва уларнинг ривожланиши  Р. Бенчли ва Ж. Тёрбер сатирик новеллаларининг бадиий концепцияси, ғоявий-ахлоқий моҳияти, ижодкорлар идиостили, эстетик стратегияси орқали намоён бўлганлиги аниқланган;
ҳар иккала адиб ижодида хафагарчилик, аёлларга нафрат, инсонларга нафрат, золим жамиятдан қочиш, муаммони мантиқий ҳал этишда тушкунлик,  муаммони четлаб ўтиш  каби мотивларни воқелантиришда қаҳрамоннинг шахсий муаммолари, маънавий ва психологик изланишлари етакчи ўрин эгаллаши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Aмерика адабиётининг икки вакили Роберт Бенчли ва Жеймс Тёрбернинг асарлари поэтикасини ўрганиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:
новелла жанрининг ривожланиши, Р. Бенчли ва Ж. Тёрбер асарлари асосида Aмерика сатира ва юмор поэтикаси хусусиятларига доир хулосалардан Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу-Ғарб адабий анъаналари синтези» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2012-2016 йй.) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3262-сон маълумотномаси). Натижада новелла жанридаги асарлар поэтик тараққиётига жаҳон адиблари новелланавислик маҳоратининг таъсирини аниқлаш этиш имконини берди;
мулоқот жараёнида тил бирликларидан фойдаланишнинг ижтимоий хосланиши, мулоқотда юзага келувчи сатирик ҳамда киноявий маъноларни ҳосил қилувчи вербал ва новербал ҳодисаларни қиёсига доир хулосалардан ОТ-Ф1-18-рақамли «Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2017-2020 йй.) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 11 сентябрдаги 89-03-3262-сон маълумотномаси). Натижада турли тизимли тиллардаги лисоний бирликларнинг лингвокогнитив хусусиятларини очиб беришда, тил хусусиятлари, тасвирий ва ифодали воситалар: метафора, таққослаш, размлар, аллюзиялар; фольклорга мурожаат, яъни мақол ва мақоллардан фойдаланиш каби масалаларни очиб беришга хизмат қилган;
Р. Бенчли ва Ж.Тёрбер адабий-сатирик ижодининг бадиий-тарихий, ғоявий-ижтимоий шартланганлигида илмий натижалари Бухоро вилоят телерадиокомпанияси Бухоро каналининг «Махсус репортаж» кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2019 йил 09 октябрдаги 02-15/3178-сон гувоҳномаси). Натижада Жеймс Тёрбернинг қисқа ҳикоялари мисолида ХХ аср бошларида Aмерика сатирик қисқа ҳикоясининг хусусиятлари ва америкалик ёзувчилар сатирик образларни тасвирлашда ишлатган турли бадиий ва стилистик услублар билан томошабинларни таништиришга имкон берган;
Р. Бенчли қисқа ҳикоялари ва Ж. Тёрбер қисқа ҳикояларида «кичик одам» образининг ёритилиши билан боғлиқ хулосалардан Ҳиндистон элчихонаси ҳузуридаги Лал Баҳадур Шастри маданий марказида қилинган маърузада фойдаланилган (Ҳиндистон элчихонаси ҳузуридаги Лал Баҳадур Шастри маданий марказининг 2020 йил 18 мартдаги сертификати). Натижада «Миллатлараро муносабатларни янада ривожлантиришга бағишланган илмий тадқиқотларни ташкил этиш» ва ушбу соҳада қабул қилинган бошқа меъёрий ҳужжатлардаги кўрсатмаларни амалга оширишга хизмат қилган;
тадқиқотда баён этилган фикрлар, келтирган мисоллар, таҳлил этилган асарлар ҳақидаги қараш ва кузатишлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси қошидаги «Нилуфар» ижодий тўгараги машғулотларида замонавий ўзбек сатирик ҳикоячилиги ривожини ўрганиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 26 ноябрдаги 01-03-05/1023-сон маълумотномаси). Натижада Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Ғафур Ғулом, Ўткир Ҳошимов ҳамда Анвар Обиджон сатирик ҳикоялари таҳлилида муаллифнинг янги интертекстуаллик таҳлил услуби ҳамда мушоҳадалари амалиётда кенг қўлланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish