Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдахмедов Умид Муродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Марказий Осиёда трансчегаравий сувлардан фойдаланишнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.10 – Халқаро ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Yu289.
Илмий раҳбар: Бобоқулов Иномжон Ибрагимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази, DSc.07/27.02.2020.Yu.108.01. 
Расмий оппонентлар: Саидова Лола Абдувахитовна, юридик фанлар доктори; Юнусов Хайдарали Муротович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Марказий Осиёда трансчегаравий сувлардан оқилона ва адолатли фойдаланишнинг халқаро-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
трансчегаравий сув ресурслари (ер усти ва ер ости сувлари)дан фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш, сувдан умумий ва махсус фойдаланиш турлари рўйхати, сув объектларини фойдаланишга бериш, сув олиш лимитларини тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органларининг вазифа ва ваколатларини тартибга солиш зарурати асослантирилган;
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизми сифатида «Марказий Осиёда трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича минтақавий дастур» ишлаб чиқиш зарурияти асослантирилган;
трансчегаравий сувлар бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциялари нормалари ва тамойиллари («ҳамкорлик қилишнинг умумий мажбуриятлари», «адолатли ва оқилона фойдаланиш ҳамда иштирок этиш» ва «зарар етказмасликнинг мажбурийлиги») ҳамда жавобгарлик (экологик зарар учун молиявий жавобгарлик)ни БМТнинг Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларида янада аниқ акс эттириш асослантирилган; 
Марказий Осиё минтақасидаги Сирдарё, Амударё ва бошқа трансчегаравий дарёларда мониторинг тизимини такомиллаштириш, ҳамкорликда сувни назорат қилиш ва мониторингини юритиш ҳамда очиқ маълумотлар алмашиш тизимини ташкил қилиш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Марказий Осиёда трансчегаравий сувлардан фойдаланишнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
трансчегаравий сув ресурслари, яъни ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланиш, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш, сувдан умумий ва махсус фойдаланиш турлари рўйхати, сув объектларини фойдаланишга бериш, сув олиш лимитларини тартибга солиш соҳасида махсус ваколатли давлат бошқаруви органларининг вазифа ва ваколатларини тартибга солишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги 837-XII-сон қонуни 8-, 9-, 21-, 27-, 30-, 41-, 64-, 65-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 18 августдаги 07/1-67-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2020 йил 19 августдаги 12-сон малумотномалари). Мазкур таклифлар сув ва сувдан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда уни муҳофаза қилишни янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш ва бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–6024-сон Фармонининг 5.10-банди ҳамда мазкур фармоннинг 2-Иловаси билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган вазифаларни 2020 – 2030 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харита»нинг 33–35-бандларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Ахборт-таҳлил ва ресурс марказининг 2020 йил 
8 октябрдаги 111/20-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 04/20-3107-сон маълумотномалари). Ушбу таклифлар минтақа давлатлари томонидан трансчегаравий сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасида механизмларни ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
трансчегаравий сувлар бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти конвенциялари нормалари ва тамойиллари («ҳамкорлик қилишнинг умумий мажбуриятлари», «адолатли ва оқилона фойдаланиш ҳамда иштирок этиш» ва «зарар етказмасликнинг мажбурийлиги») ҳамда жавобгарлик (экологик зарар учун молиявий жавобгарлик)ни БМТнинг Превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги конвенциялар лойиҳаларида янада аниқ акс эттиришга оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–6024-сон Фармонининг 5.10-банди ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 04/20-3107-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсиялар минтақа давлатлари томонидан трансчегаравий сув ресурсларидан адолатли ва самарали фойдаланишда ўзаро халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилган;
Марказий Осиё минтақасидаги Сирдарё, Амударё ва бошқа трансчегаравий дарёларда мониторинг тизимини такомиллаштириш, ҳамкорликда сувни назорат қилиш ва мониторингини юритиш ҳамда очиқ маълумотлар алмашиш тизимини ташкил қилишга оид таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 – 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ–6024-сон Фармонининг 5.10-банди ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2020 йил 23 октябрдаги 04/20-3107-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар минтақадаги трансчегаравий дарёлар сувларидан фойдаланишда сув сарфини назорат қилиш ва мониторингини юритишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish