Sayt test rejimida ishlamoqda

Васидов Абдисаматнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Конструкциявий ва биоэкологик материалларни активацион ва изларни таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқиш”, 01.04.01 – Экспериментал физиканинг усуллари ва асбоблари (техника фанлари доктори).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/T386.
Илмий маслаҳатчи: [Мухаммедов Суюн], техника фанлари доктори, профессор/
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc. 02/30.12.2019.FM/T.33.01.
Расмий оппонентлар: Солодухин Владимир Петрович, физика-математика фанлари доктори; Қулматов Рашид Анорович, кимё фанлари доктори, профессор; Қурбанов Бахтияр Ибрагимович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик органлари, қадимий суяк топилмалари, конструкциявий материаллар ва атроф-муҳит объектларида кимёвий ва радиоактив элементлар концентрациясини аниқлашда самарадорлиги юқори бўлган активацион ва изларни таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
протон таъсирида ҳосил бўладиган 14 та 66,67Zn, 86Sr, 117,120,122Sn, 121,123Sb, 103Rh, 133Сs, 134,136Ba ва 204,206Pb ядро реакциялари учун уйғониш функциялари аниқланган ҳамда протон ва дейтронлар таъсирида ҳосил бўладиган 76 радионуклидларнинг чиқиш катталиклари ҳисобланган;
103Rh(p,n)103Pd реакциясининг уйғониш функцияси ва чиқиш катталиги, унинг ҳосил бўлиш бўсағасидан то 16 МэВгача аниқланган ва родийни таҳлил қилишда 103Pd нинг 350 кэВ энергияли (0.03%) γ-кванти ўрнига, унинг 21 кэВ энергияли (70%) Х-нурлари қайд қилинганда родийни аниқлаш имкони 250 мартага ошиши исботланган; 
инструментал нейтрон активацион таҳлил усули ишлаб чиқилган ва ерни биологик фосфат бактерия штамми билан ўғитлантирилганда пахта ва қанд лавлаги ўсимликлари органларидаги ўсиш ва мевалаш жараёнида 20 дан кўп элементларнинг қийматлари ва Cr, Zn, Cu, Sr ва Ba каби оғир микроэлеметларнинг биологик ютилиш коэффициентлари аниқланган;
алюминий ва магний қотишмаларини протонлар билан таҳлил қилиш усули яратилган ва Li, B, C, N, O, Ni, Y, Zr, Nb, Pb элементларини аниқлашда унинг бошқа активацион усулларга нисбатан афзаллиги кўрсатилган;
экспозиция вақтини 3-6 баравар ва таҳлил хатоликларни қисқартиришга имкон берадиган CR-39 детектори билан сувдаги радон концентрациясини аниқлашнинг янги усули яратилган;
дала шароитида тупроқ юзасининг радон эксхаляция тезлигини аниқлашда уч камерали радон регистратори яратилган, радон эксхаляциясининг фаслларга боғлиқлиги ва унинг эксхаляция тезлиги лаборатория шароитида ўлчанган тупроққа нисбатан юздан кўп марта катта эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Конструкциявий ва биоэкологик материалларни активацион ва изларни таҳлил қилиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича  олинган натижалар асосида:
протон таъсирида ҳосил бўладиган 14 ядро реакцияларининг уйғониш функциялари ҳамда протон ва дейтронлар таъсирида ҳосил бўладиган 76 радионуклидларнинг чиқиш катталиклари Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар зарурияти учун мақсадли радиоизотопларни олишда фойдаланилган (МЧЖ “Тезлатгич” 2021 йил 28 январдаги 0122/1 - сон маълумотномаси). Натижада, радиоактив изотопларни олиш эффективлиги ва зарядланган заррачалар билан активацион таҳлил ўтказиш  экспресслиги сезиларли даражага ошиш имконини берган;
103Rh(p,n)103Pd реакциясининг уйғониш функцияси ва чиқиш катталигидан ва 103Pd нинг γ-кванти ўрнига, унинг Х-нурлари қайд қилинганда родийни аниқлаш имкони 250 мартага ошиши натижаси ООО «Тезлатгич» корхонаси томонидан палладий-103 радиоизотопини ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (МЧЖ “Тезлатгич” 2021 йил 28 январдаги 0122/1 - сон маълумотномаси). Натижада, Pd-103 ташувчисизни олиш технологияси усулини ишлаб чиқиш имконини берган, ихтиро патенти олинган;
инструментал нейтрон активацион таҳлил усули ва ерни биологик фосфат бактерия штамми билан ўғитлантирилганда пахта ва қанд лавлаги ўсимликлари органларидаги ўсиш ва мевалаш жараёнида микроэлементларининг қийматлари Микробиология институтининг П-11.1.31 «Самарали тупроқ унумдорлигини тиклаш ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш» (2003-2005) амалий ва UB ARS 17 «Хом пахтадан экологик тоза ҳосил олиш учун пахтани етиштиришнинг биологик ва агротехник усулларини ишлаб чиқиш» (2003-2005) халқаро лойиҳалар доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 26.11.2020 йилдаги 4/1255-2646-рақамли маълумотномаси). Натижада, фосфат бирикмаларининг эрувчанлиги 30-35%, пахта ҳосилдорлиги 7-10 ц/га, қанд лавлаги унуми эса 45 т/га  гача ошишига имкон берган;
алюминий ва магний қотишмаларини протонлар билан таҳлил қилиш усули У-150 циклотронида ҳар хил материаллар таркибини таҳлил қилишда фойдаланилган (МЧЖ “Тезлатгич” 2021 йил 28 январдаги 0122/1 - сон маълумотномаси). Натижада, қўлланилган яратма турли қотишмалардаги элементлар таркибини аниқлашга имкон берган;
CR-39 детектори билан сувдаги радон концентрациясини аниқлашнинг янги усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг патенти олинган (№ IAP 20180196, 30.09.2020) ва ЎзР ССВ Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 04.09.2020 йилдаги 78/1597-сон маълумотномаси). Натижада, санитария меъёрлари, қоидалари ва гигиена стандартлари бўйича маълумотларни янгилашга имкон берган;
дала шароитида тупроқ юзасининг радон эксхаляция тезлигини аниқлашда жуда оддий уч камерали радон регистратори, радон эксхаляциясининг фаслларга боғлиқлиги ва унинг эксхаляция тезлиги лаборатория шароитида ўлчанган тупроққа нисбатан юздан кўп марта катта эканлиги Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида фойдаланилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 04.09.2020 йилдаги 78/1597-сон маълумотномаси). Натижада, қурилаётган ва фойдаланувдаги уйлар учун янги радон чегара қийматлари мос равишда 100 Бк/м3 ва 200 Бк/м3 катталикларга тенг деб қабул  қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish