Назарова Дилдора Илхомовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жамол Камол шеърияти поэтикаси», 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fil800.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, доцент. Сабирдинов Акбар Ғафурович, филология фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жамол Камол шеъриятининг жанрий таркиби, мавзу-мундарижаси, вазн хусусиятлари, бадиий тилини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
муайян давр адабиёти, шеърияти текширилган ишлар ва махсус тадқиқотларда Жамол Камолга муносабат масаласи ёритилган, ижодкор шахсияти ва поэтик дунёқарашининг шаклланишига таъсир этган ижтимоий (оила муҳити, ХХ аср иккинчи ярми Бухоро адабий ҳаракатчилиги) ва халқ оғзаки ижоди, жаҳон ва Шарқ мумтоз адабиёти, бадиий таржима бадиий омиллар аниқланган;
шоир шеъриятининг ғазал, қасида, мустазод, мухаммас, рубоий, фард каби жанрий жиҳатдан мумтоз ва саккизлик, тарона, достон, баллада каби замонавий жанрлардан таркиб топганлиги асосланган; уларга хос вазн мутаносиблиги, рукн ва туроқлар уйғунлиги, қофия, радиф унсурларининг муайян изчиллик касб этиши каби анъанавийлик ва рубоий вазнида достон ёзиш, бадиий синтез сингари новаторлик масалалари ёритилган;
шоир ғазаллари рамал, ҳазаж, ражаз баҳрларида: ғазали мусажжаъ, ғазали мувашшаҳ, ғазали назира кўринишларида яратилганлиги асосланиб; уларда яратилган анъанавий ой, юлдуз, қуёш тимсоллари маъшуқа ва ошиқ образида намоён бўлиши далилланган; рубоийларнинг ҳазаж баҳри ахрами абтар, ахрами макфуфи ажабб, ахрами максури аслам шажараларида ёзилганлиги далилланган;таронанинг мазмун жиҳатидан мумтоз адабиётдаги рубоий ва бадиий шакл нуқтаи назардан замонавий шеъриятдаги тўртликнинг бадиий синтези эканлиги; мустақил ва тахмис мухаммасларда мазмуннинг ижтимоийлашуви, қасида руҳи етакчилик қилиши каби жиҳатлар очиб берилган;
Шарқ шеъриятидаги мусамман, Ғарб адабиётидаги октава жанри синтези сифатида юзага келган шоир саккизликларининг ахлоқий мазмуни муайян давр адабиёти, шеърияти текширилган ишлар ва махсус тадқиқотларда Жамол Камолга муносабат масаласи ёритилган, ижодкор шахсияти ва поэтик дунёқарашининг шаклланишига таъсир этган ижтимоий (оила муҳити, ХХ аср иккинчи ярми Бухоро адабий ҳаракатчилиги) ва халқ оғзаки ижоди, жаҳон ва Шарқ мумтоз адабиёти, бадиий таржима бадиий омиллар аниқланган;
шоир шеъриятининг ғазал, қасида, мустазод, мухаммас, рубоий, фард каби жанрий жиҳатдан мумтоз ва саккизлик, тарона, достон, баллада каби замонавий жанрлардан таркиб топганлиги асосланган; уларга хос вазн мутаносиблиги, рукн ва туроқлар уйғунлиги, қофия, радиф унсурларининг муайян изчиллик касб этиши каби анъанавийлик ва рубоий вазнида достон ёзиш, бадиий синтез сингари новаторлик масалалари ёритилган;
шоир ғазаллари рамал, ҳазаж, ражаз баҳрларида: ғазали мусажжаъ, ғазали мувашшаҳ, ғазали назира кўринишларида яратилганлиги асосланиб; уларда яратилган анъанавий ой, юлдуз, қуёш тимсоллари маъшуқа ва ошиқ образида намоён бўлиши далилланган; рубоийларнинг ҳазаж баҳри ахрами абтар, ахрами макфуфи ажабб, ахрами максури аслам шажараларида ёзилганлиги далилланган;таронанинг мазмун жиҳатидан мумтоз адабиётдаги рубоий ва бадиий шакл нуқтаи назардан замонавий шеъриятдаги тўртликнинг бадиий синтези эканлиги; мустақил ва тахмис мухаммасларда мазмуннинг ижтимоийлашуви, қасида руҳи етакчилик қилиши каби жиҳатлар очиб берилган;
Шарқ шеъриятидаги мусамман, Ғарб адабиётидаги октава жанри синтези сифатида юзага келган шоир саккизликларининг ахлоқий мазмуни ёритилган, бармоқ вазнидаги шеърларда жанр ва образ, туроқ ва банд муаммоси, симметрия ҳодисаси асосланган; шоирнинг лирик, лиро-эпик достонлари мазмун-мундарижаси (тарихий, уруш, замонавий воқелик талқини, миллий озодлик), услубий изланиш маснавий, аруз, бармоқ, эркин вазнда ёзилган ва ривоят стилизациясига асосланган йўналишига кўра ички таснифланган; уларга хос чуқур лиризм, воқеабандлик хусусиятлари очиб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамол Камол шеърияти поэтикасига хос хусусиятларни аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Жамол Камол шеърияти ва поэтик тафаккур янгиланишлари, шоир шеъриятининг жанрий таркиби, услуби ва тасвир маҳорати очиб берилган, бадиий таҳлил қилиш мезонлари ишлаб чиқилган тавсиялардан, унинг аруз ҳамда бармоқ вазнида ёзилган шеърлари ва уларнинг бадиий тафаккур ривожидаги аҳамияти ёритиб берилган таҳлиллардан Ф1-ХТ-0-19919-рақамли «Ўзбек мифологияси ва унинг бадиий тафаккур тараққиётида тутган ўрни» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида (2012-2016) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 89-03-3551-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижалар асосида шеър назарияси ва поэтикаси билан боғлиқ илмий терминлар изоҳлари мукаммаллаштирилган;
истиқлол даврида ўзбек шеъриятида юз берган поэтик мазмун, шакл, образ янгиланишига хос хусусиятларни, бадиий қонуниятларни, анъана ва новаторлик, аруз вазнида ижод қилишнинг давом эттирилиши каби масалаларни ёритишга Ф-1-06 «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези» мавзусидаги лойиҳада (2012-2016) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 89-03-3551-сон маълумотномаси). Натижада юқорида кўрсатилган фундаментал лойиҳа диссертация материаллари орқали бойитилган ва «шеър услуби», «ижодий индивидуаллик», «анъана», «новаторлик», «бадиий нутқ» каби илмий истилоҳлар изоҳлари мукаммаллаштирилган, мустақиллик даври шеъриятида шоир услуби ва индивидуаллиги муаммосини китобхонга англатиш, бунда масаланинг ижтимоий-психологик, бадиий-эстетик жиҳатларига урғу бериш, ижодкор руҳий оламини тадқиқ қилиш бўйича хулосалар чиқариш имконини берган;
Жамол Камол шеъриятидаги анъанавийликнинг Темурийлар даврида яратилган «Хамса» достонлари мазмунидан фойдаланиш ва уларга хос бадиий шаклни қўллашда намоён бўлганлиги; шоир шеъриятида ғазали мусажжаъ, ғазали мувашшаҳ, ғазали назира, рубоий, тахмис-мухаммас, мустазод сингари хилма-хил жанрларнинг мавжудлиги билан боғлиқлигига оид илмий хулосалардан ОТ-Ф1-138-рақамли «Темурийлар даврида яратилган «Хамса»ларнинг компаративистик тадқиқи» мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2017-2020) фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 8 январь 89-03-114-сон маълумотномаси). Натижада шоирнинг ўзбек мумтоз шеъриятидан ўрганиш орқали ғазалнинг бир неча кўринишларида ижод қилганлиги; анъана ва ворисийлик; лирик жанрдаги изланишларида намоён бўлганлиги аниқланган;
замонавий адабиётшунослик муаммолари, ижодкор услуби, бадиий маҳорати, шеър поэтикасига оид илмий қарашлардан Бухоро Вилоят Телерадиокомпаниясида «Адабий муҳит», «Асрларнинг асраганлари» кўрсатувларининг 2019 йил апрель ва июнь сонидаги сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2020 йил апрель ва май сонидаги №1/60-рақамли маълумотномаси). Натижада мухлисларнинг ХХ аср ўзбек адабиётининг таниқли намоёндаси, Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол ҳақидаги маълумотларини кенгайтиришга, адабиёт фонди заҳирасини бойитишга эришилган.