Абдуллаева Насиба Бўроновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бадиий-эстетик маданиятни ривожлантиришда дизайннинг имманент хусусиятлари», 09.00.02–Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Fa11.
Илмий маслаҳатчи: Нурматова Мукарам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Ҳакимов Назар Ҳакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори; Нозилов Додо Авазович, архитектура доктори.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бадиий-эстетик маданиятни ривожлантиришда дизайн имманент хусусиятларининг прагматик-аксиологик аҳамиятини очиб бериш ҳамда дизайн назариясини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий-эстетик маданият механизмлари (бадиий-эстетик эҳтиёж, бадиий-эстетик муносабат, бадиий-эстетик фаолият)нинг уйғунлигини таъминлашда маданият муассасалари, ташкилотлар, ижтимоий институтларнинг воситачилик хусусиятлари (бадиий-эстетик қадриятларни яратиш, оммалаштириш, мониторингини олиб бориш) очиб берилган;
дизайн ва санъат ҳамкорлиги, уларда илмий-рационал ва бадиий-эстетик хусусиятлар трансформацияси илмий-назарий асосланган;
дизайннинг бадиий-образлилик, ижодийлик, бунёдкорлик каби имманент хусусиятлари утилитар-эстетик, прагматик-аксиологик тамойиллар асосида очиб берилган;
Ўзбекистонда дизайн ижтимоий-маданий динамикасининг омиллари (инновацион технологиялар, миллий ва замонавий ижодий услублар) асосланган;
бадиий-эстетик маданиятни ривожлантиришда дизайн фаолиятининг бадиий-образли моделлаштириш, тизимлилик, илмий асосланганлик каби хусусиятларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
бадиий-эстетик маданият механизмларининг уйғунлигини таъминлашда маданий муассасаларнинг воситачилик хусусиятларидан фойдаланишга оид тавсия ва таклифлардан Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил этилган «Тасвирий ва амалий санъат фестивали» (2017 йил 18-22 апрель) доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Бадиий академиясининг 2017 йил 6 майдаги 01-16/ 263-734-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши либос дизайнида янги ғоялар, дизайн инновациялари ва миллий услубларни уйғунлаштириш, илмий-рационал ва бадиий-эстетик хусусиятлар трансформациясига хизмат қилган;
бадиий-эстетик қадриятларни оммалаштириш ва мониторингини олиб боришга доиртаклиф ва тавсиялардан Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази фаолиятида фойдаланилган (Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг 2017 йил 31 январдаги 42-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши бадиий-эстетик қадриятларни ёшларга сингдириш ҳамда бадиий-эстетик фаолиятни такомиллаштиришга хизмат қилган;
дизайн ва санъат ҳамкорлиги, уларда илмий-рационал ва бадиий-эстетик хусусиятлар трансформациясига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маҳалла» телеканалининг «Кўнгилдаги гаплар», («Гўзаллик», 2016 йил, август), «Балоғат бекати» (2016 йил, октябрь) кўрсатувларида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2016 йил 26 декабрдаги 03-18-612-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар кўрсатувларнинг илмий-назарий жиҳатини, бадиий-эстетик таъсирчанлигини ошириш имконини берган;
бадиий-эстетик маданиятни ривожлантиришда дизайннинг имманент хусусиятларига оид ишлаб чиқилган таклифлардан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси фаолиятида фойдаланилган (Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг 2016 йил 27 сентябрдаги 15-сон маълумотномаси). Илмий-тадқиқот натижаларининг қўлланилиши табиат ва антропоген муҳитни бирлаштириш орқали эстетик маконни юзага келтириш, кўча ва маҳаллалар умумий манзарасида яхлитлик, изчиллик, шакл ва мазмун уйғунлигини таъминлаш орқали Тошкент шаҳри архитектуравий-бадиий қиёфасини такомиллаштиришга ҳисса қўшган;
Ўзбекистонда дизайн ижтимоий-маданий динамикасининг омиллари ва унинг маданий маконга таъсири хусусидаги таклиф ва тавсиялардан «Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонаси фаолиятида фойдаланилган («Тошшаҳарнур» давлат унитар корхонасининг 2016 йил 18 ноябрь 35-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлар шаҳарсозликда дизайннинг эмоционал-эстетик таъсири ва ижтимоий аҳамиятини ошириш, турмуш маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшган.