Sayt test rejimida ishlamoqda

Саломов Шавкат Турабовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тупроққа асосий ва ғўза қатор оралиқларига ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш», 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Qx4.

Илмий маслаҳатчи: Тешаев Фатулло Жўрақулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.27.06.2017.Qх.42.01.

Расмий оппонентлар: Мирзажонов Қирғизбой Мирзажонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор, академик; Орипов Розоқ Орипович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор;  Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: минтақанингтупроқ-иқлим шароити ва экилаётган навларнинг морфобиологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ғўзани 80х40, 80х60, 80 ва 60 см қатор оралиқларида етиштириш самарадорлигини аниқлаш ҳамда ерга занжирли ва ғилдиракли тракторлар ёрдамида асосий ҳамда экиш олдидан ишлов бериш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор юқори унумли занжирли ва ғилдиракли тракторлар билан тупроққа асосий ҳамда экиш олдидан ишлов беришда тупроқнинг зичланиши, солиштирма оғирлиги, сув ўтказувчанлиги каби агрофизик ва сув-физикавий хоссаларига таъсири аниқланган;

тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов беришда турли техникалар фарқи, ҳар хил қатор ораларида чигит экишнинг ниҳолларнинг униб чиқиши, фазалар бўйича ўсиш ва ривожланиш даврлари давомийлигига таъсири аниқланган;

турли техникалар ёрдамида тупроққа асосий, экиш олди ишлов бериш ҳамда ҳар хил қатор оралиқларида парваришланган ғўзанинг илдиз тизимини шаклланиши, қуруқ масса тўплаши,  кўчатлар сони ва вилт  билан зарарланишига таъсири тадқиқ қилинган;

ҳар хил қатор оралиқларда парваришланган ғўза навларида ишлов бериш технологиясининг асосий элементлари ҳамда озиқлантириш тартиби такомиллаштирилган ва ушбу қатор оралиқларида парваришланаётган ғўзаларнинг мақбул озиқлантириш меъёри аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ерга асосий ишлов бериш ва ғўзани турли қатор оралиқларида етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:

фермер хўжаликларига қўлланма сифатида «Сув танқислиги шароитида ғўза навларини парваришлаш агротехнологиялари бўйича» ҳамда «Плёнка остида чигит экиш ва уни етиштириш агротехнологияси бўйича тавсия» мавзусидаги тавсияномалар ишлаб чиқилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 10 июндаги 02/20-377-сон маълумотномаси). Республиканинг пахтачилик фермер хўжаликларида ғўзани 80х40 см қатор оралиғида етиштириш технологиясини татбиқ этиш бўйича тавсиялар берилган;

ерни юқори унумли ғилдракли «Магнум-8940» ва занжирли Т-4А тракторлари билан шудгорлаб, эрта баҳорда тупроқни чигит экиш олдидан занжирли Т-4А ишлов бериш тадбирларини амалга ошириб, ғўзани 80х40 см қатор оралиғида етиштириш технологиялари Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё, Элликқалъа, Тўрткўл ва Кегейли, туманларида, Хоразм вилояти Қўшкўпир, Шоввот ва Гурлан туманларида жами 4100 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 23 февралдаги 02/20-170-сон маълумотномаси). Бунда меҳнат унумдорлиги ошган, ёқилғи мойлаш маҳсулотлари 15–20 фоизга тежалиб, мавсумий сув миқдори 20–25 фоизга иқтисод қилинган ва гектаридан 1,5–3,0 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish