Махмуджонов Зафаржон Муроджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ҳудудида тарқалган Hygromiidae оиласининг эколого-таксономик таркиби ва ҳаёт тарзи», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/B243.
Илмий раҳбар: Пазилов Абдуваеит, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.91.01.
Расмий оппонентлар: Иззатуллаев Зувайдулла Иззатуллевич, биология фанлари доктори, профессор; Каримқулов Абдулла Таджиқулович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон ҳудудида тарқалган Hygrоmiidae оиласи қуруқлик моллюскаларининг таксономик таркибини аниқлаш, биоэкологик хусусиятларини очиб бериш ва камёб турларни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон ҳудудида Hygrоmiidae оиласи қуруқлиқ моллюскаларининг 4 кичик оила, 8 авлодга мансуб 33 турининг рўйхати тузилган ва фан учун янги 1 та (Archaicа haziratishаxika) ва Ўзбекистон фаунаси учун 5 та янги тури аниқланган;
Hygrоmiidae оиласи вакилларининг яшаш жойлари хусусиятларидан келиб чиқиб, гигробионт, мезобионт, ксеробионт ва мезоксеробионт гуруҳлари асосланган;
қурғоқчил иқлим шароитида чиғаноқ белгиларининг (шакли, ранги, қалинлиги, скульптураси, киндик тузилиши ва ўлчамлари) ўзгарувчанлиги яшаш жойига боғлиқ эканлиги исботланган;
Leucozonella retteri ва Monacha cartusiana моллюскаларининг 6 босқичдан иборат ҳаёт циклининг ривожланиш хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон худудида тарқалган Hygrоmiidae оиласининг эколого-таксономик таркиби ва ҳаёт тарзи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон худудида тарқалган Hygrоmiidae оиласининг 2 турига мансуб 14 нусха моллюска намуналари Республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2020 йил 18 сентябрдаги 4/1255-1934-сон маълумотномаси). Натижада, республиканинг тоғ тизмалари биоценозлари малакофаунасининг турлар таркибини аниқлаш, зонал тарқалиш хусусиятларини баҳолаш ҳамда қуруқлик моллюскалари бўйича маълумотлар базасини шакллантириш имконини берган;
L. mesoleuca ва L. аngulata турларининг рибосомал ДНК ITS1 соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар Миллий маркази Генбанки базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар Миллий маркази, www.blast.ncbi.nlm.nih.gov). Натижада, L. mesoleuca – MW 218145, L. аngulata – MW 433005 идентификация рақамлари олинган ва улар Hygromiidae оиласи тизимидаги моллюскаларни молекуляр филогенетик ўрнини аниқлаш имконини берган.