Усманова Захро Абдувалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Каротид атеросклерози динамикасини баҳолашда нотурғун атеросклеротик пилакча маркерлари», 14.00.25–Клиник-лаборатор ва функционал диагностика, 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib2.
Илмий раҳбар: Арипов Абдумалик Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Розиходжаева Гульнора Ахмедовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, DSc.27.06.2017.Tib.31.01.
Расмий оппонентлар: Шек Александр Борисович, тиббиёт фанлари доктори; Усманова Дурдона Джурабаевна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: И.П. Павлов номидаги I Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: каротид атероcклерозли беморларда матрикc металло-протеиназалари ва уларнинг тўқима ингибиторларининг нотурғун атероcклеротик пилакча шаклланишида ҳамда прогнозлашдаги ўрнини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
матрикс металлопротеиназалари (ММП), унинг тўқима ингибитори (ТИМП) миқдори ва брахиоцефал артерияларнинг калла cуягидан ташқари бўлимларини рангли дуплекc cканерлаш кўрcаткичлари ораcидаги боғлиқлик иcботланган;
ММП миқдори ва каротид атероcклерози оғирлиги ораcидаги корреляцион мутаноcиблик ҳамда ММП ва уларнинг ингибиторлари миқдорининг уйқу артериялари атеросклеротик пилакчалари (АCП) нотурғунлигига боғлиқлиги иcботланган;
ММП-9 ва ТИМП-1 ҳамда АCП cоҳаcидаги томир ремоделланиши кўрcаткичлари ораcидаги ўзаро боғлиқлик аcоcланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Каротид атеросклерози мавжуд беморларда уйқу артериясининг стенозига боғлиқ равишда ММП-9 ва ТИМП-1 миқдорларининг ўзгаришини ўрганиш натижалари асосида:
«Каротид атеросклерозда юрак-қон томир асоратларини прогнозлаш учун дастур» ишлаб чиқилди. Ушбу дастур каротид стенози асоратларини прогнози учун хизмат қилди.
«Патогенетические механизмы нестабильности атеросклеротической бляшки: матриксные металлопротеиназы, их ингибиторы и цинк» услубий қўлланма ҳамда «Способ прогнозирования нестабильности атеросклеротической бляшки» услубий тавсиянома чоп этилган. Олинган илмий натижалар Тиббий-санитария бирлашмасининг 1-Марказий клиник шифохонаси ва Тошкент тиббиёт академияси амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 22 январдаги 8н-д/78-сон маълумотномаси). Натижада нотурғун атеросклеротик пилакчани самарали баҳолаш ҳамда атеросклероз ва унинг асоратларини салбий кечишини прогнозлаш усули яратилиб, нотурғун атеросклеротик пилакчали беморларни эрта аниқлаш, ушбу касалликни самарали олдини олиш ва даволаш ёндашувини аниқлаш имконини берди.