Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилов Хурматилло Тўлқинжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Суд мажлисининг социолингвистик ва психолингвистик аспектлари” (Жиноят ишлари бўйича суд мажлиси мисолида)», 10.00.01.-Ўзбек тили.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fil449
Илмий раҳбар: Набиева Дилора Абдуҳамидовна филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Мирзоҳидова Муяссар Инамжановна, филология фанлари доктори, профессор; Искандарова Шарифа Мадалиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: ўзбек суд нутқини социолингвистик ва психолингвистик аспектини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
жиноят ишлари бўйича суд фаолиятини тартибга солувчи қонун матнлари сифатида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекслари лексик-семантик жиҳатдан ёритилиб, суд ҳукми матнининг типологик тарафдан расмий, нобадиий ва муҳокама матнлар сирасига кириши асосланган;
бевосита иштирок этишда психологик диагностика ҳамда профайлинг методлари суд мажлисига татбиқ этилиб, судланувчиларнинг психолингвистик портрети шакллантирилган ҳамда биринчи марта жиноят содир этган судланувчилар нутқи ва такроран – давомли жиноят содир этувчи судланувчилар нутқи каби гуруҳларда объектив омиллар: суд биноси, суд мажлиси зали, суд ҳайъати; субъектив омиллар: шахсий манфаат, яқин қариндошлар (ота-она), қулайлик ва ноқулайлик ҳолатининг нутққа таъсири  далилланган;
суд нутқий жараёнидаги социал нутқ ва социал лексика раислик қилувчи – судья, давлат айбловчиси – прокурор, ҳимоячи – адвокат нутқи мисолида далилланиб, мулоқотнинг расмийлиги “судланувчи” мурожаат шакли мисолида ёритилган;
психолингвистик методнинг ҳукм матни тушунилишидаги ўрни экстралингвистик ва интралингвистик жиҳатдан далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Суд лингвистикасининг социолингвистик ва психолингвистик аспектлари тадқиқи юзасидан эришилган илмий натижалар асосида: 
мулоқот жараёнини шахс-нутқ кесишмасида амалий тадқиқ этишда индивидни психологик баҳолаш, нутқнинг социал хосланганлик хусусиятларини аниқлаш, матнга психолингвистик ёндашув асосида унинг идрок этилиши ҳақидаги илмий хулосалардан ОТ-Ф1-18 «Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш» (2017-2020 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада нутқнинг социал хосланиши ва расмий мулоқот тавсифига бағишланган қисмларида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 17 ноябрдаги № 89-03/4794 сонли маълумотномаси). Натижада, мулоқотнинг оммавий турлари муаммоларининг назарий талқинини мукаммаллаштиришга эришилган;
судланувчилар нутқига психолингвистик ёндашув асосидаги илмий хулосалардан Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг 2018-2020 йиллар давомида ўтказилган очиқ суд мажлисларида фойдаланилган (Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят судининг 2019 йил 10 ноябрдаги №1-1384-20/1007 рақамли маълумотномаси). Натижада, суд мажлисларидаги мулоқот вазиятларида судланувчиларнинг психолингвистик портретини тўғри шакллантириш ҳамда нутқининг тўғри ва осон тушунилишига эришилган;
 тингловчига психолингвистик таъсир этиш, индивидни психологик баҳолаш, матнга психолингвистик ёндашув асосида унинг идрок этилиши борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Давлат унитар корхонаси «Mahalla» телерадиоканалининг «Ҳуқуқий маслаҳат», «Қонун ва ижро» каби кўрсатувларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Давлат унитар корхонаси «Mahalla» телерадиоканалининг 2021 йил 18 мартдаги 02-10/611-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувларнинг телетомошабинларга психолингвистик таъсирчанлиги ортиб, аҳоли орасида ҳуқуқий онгни янада оширишга эришилган;
суд мажлиси иштирокчиларининг нутқига психолингвистик ёндашув асосидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Давлат унитар корхонаси «O‘zbekiston» телерадиоканалининг «Бедорлик», «Ҳуқуқий ечим», «Ким ҳақ?» номли эшиттиришларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Давлат унитар корхонаси «O‘zbekiston» телерадиоканалининг 2020 йил 18 ноябрдаги № 04-25/1142-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу эшиттиришлар учун тайёрланган материаллар илмий далиллар билан бойиган, мукаммаллашган, қизиқарлилиги, ҳаётийлиги ҳамда илмий аҳамияти ортган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish