Гулямова Гулчехра Шухратовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Атопик дерматитга ташхис қўйиш, уни даволаш ва профилактик усулларини ишлаб чиқиш (клиник, генетик ва иммунологик текширувлар)», 14.00.11 – Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.DSc/Tib77.
Илмий маслаҳатчи: Мавлянова Шахноза Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Арифов Саидкасим Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маннанов Абдушукур Маликович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гельдиева Маргарита Сабировна, биологик фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: организмни иммунопатогенетик кўрсаткичларини ўрганиш асосида атопик дерматитнинг иммунодиагностикаси, даволаш ва олдини олишнинг янги усулларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атопик дерматитнинг ривожланиш механизмида глутатион S-трансфераза (GSTM1 ва GSTT1)нинг аллел турлари роли аниқланган, улар атопик дерматитнинг оғир шакллари ривожланишида юқори ҳавф маркерлари эканлиги исботланган;
атопик дерматитнинг ривожланиши механизмида ФНО-α яллиғланишолди цитокини генининг полиморф вариантлари ассоциациясининг касалликнинг оғир шакллари юзага келишида прогностик аҳамияти аниқланган;
атопик дерматига чалинган беморлар қон зардобида IgG субклассларининг юқори концентрацияси аниқланган, IgG дерматознинг кечишида оғирлик даражасини белгилаши исботланган;
ксенобиотиклар ферментлари S-трансфераза (GSTM1 ва GSTT1) генлари ва ФНО-α генининг салбий аллел вариантлари мавжуд беморлар қонида эритроцитларнинг сорбцион хусусиятлари ва ўрта молекуляр пептидлар миқдорининг ошиши аниқланган;
илк бор атопик дерматитга чалинган беморларда ксенобиотиклар ферментлари S-трансфераза (GSTM1 ва GSTT1) генлари ва ФНО-α гени генотиплари полиморфизмини ҳисобга олган ҳолда тизимли, намловчи, яллиғланишга қарши таъсир этувчи патогенетик асосланган даволаш усули такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Атопик дерматитга ташҳис қўйиш, уни даволаш ва профилактик усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
атопик дерматитнинг оғирлик даражасини иммунологик ташҳислаш усули, касалликни патогенетик даволашнинг янги усулини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган «Атопик дерматитнинг оғирлик даражасини баҳолаш ва даволаш усуллари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 24 апрелдаги 8н-д/89-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши атопик дерматитнинг оғирлик даражасини эрта ташҳислаш ва даволаш самарадорлигини оширишга ҳизмат қилган;
беморлар терисига намлантирувчи ва тикловчи таъсирга эга «Фатидерм» даво воситасини қўллаш янги маҳаллий даволаш усули асосида ишлаб чиқилган «Атопик дерматитни ташқи даволаш алгоритми» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 15 сентябрдаги 8н–р/265-сон маълумотномаси). Терини маҳаллий даволашнинг мазкур усули теридаги патологик жараённинг тезкор ҳал этилиши, субъектив ҳисларнинг камайишини таъминлаш ва ташқи намлантирувчи сифатида касаллик қўзғалишининг олдини олишга ҳизмат қилган;
атопик дерматитга чалинган беморларни ташҳислаш, даволаш ва профилактика усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий – амалий тиббиёт маркази клиникаси, Тошкент вилояти тери-таносил касалликлари диспансери, Бухоро вилояти тери-таносил касалликлари диспансери, Республика клиник тери-таносил касалликлари шифохонаси, «Касмед» хусусий клиникаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 18декабрдаги 8н–з/200-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши тиббий ёрдам сифатини ошириш, ташхислаш ва даволашнинг янги услубларни қўллаш орқали атопик дерматит билан касалланган беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш, амбулатор ҳамда стационар шароитда даволаниш муддатини қисқартириш ҳисобига иқтисодий самарадорликни оширишга имкон яратган.