Sayt test rejimida ishlamoqda

Дехканов Наримон Бурхонжоновичнинг 
Фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятни барқарор тараққиётини таъминлашда жамоатчилик билан алоқа технологиялари (PR)нинг ўрни”, 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Ss37
Илмий маслаҳатчи: Жўраев Рўзимат Тўхтасинович, сиёсий фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08. 
Расмий оппонентлар: Мунавваров Зохидилло, сиёсий фанлар доктори, профессор; Идиров Улуғбек Юсупович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Омонов Бахтиёр Ахтамович, сиёсий фанлар доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат ва жамият, ҳокимият ва халқ мулоқотини ўзаро муштараклигига эришиши, жамиятни барқарор тараққиётини таъминлашда жамоатчилик билан алоқа технологиялари (PR)нинг ўрнини очиб бериш, давлат билан халқ ўртасида самарали мулоқотни таъминлаш юзасидан таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда жамият ҳаётини модернизациялаш ва ривожлантириш стратегияси тақозо этаётган янги коммуникатив инновациялар – сиёсий менежмент ва жамоатчилик билан алоқа технологиялари (PR) давлат ва халқ ўртасидаги ўзаро алоқа воситаси сифатида жамият барқарорлигини таъминлаш омили эканлиги очиб берилган;
давлат ва халқ ўртасидаги алоқалар самарадорлигини янада мустаҳкамлаш учун фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокида медиатаълимнинг интеллектуал, инновацион имкониятларидан самарали фойдаланиш тизимини ишлаб чиқиш ижтимоий зарурат эканлиги очиб берилган;
олий таълим муассасаларида хорижий давлатлар тажрибаси асосида давлат бошқаруви тизими учун “давлат хизмати”, “сиёсий менежмент”, “сиёсий PR” ва “сиёсий реклама” ихтисослигини таъсис этиш лозимлиги илмий асосланган;
ижтимоий-сиёсий рекламанинг сиёсат субъектлари билан фуқаролар ўртасида мулоқот ўрнатишга, жамият аъзоларининг сиёсий майдондаги ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилиши асосланган; 
жамиятни демократлаштириш жараёнида партиялараро рақобат муҳитини шакллантириш учун сайлов тизимини такомиллаштириш ҳамда “партия ва фуқаро”, “партия ва ННТ”, “партия ва маҳалла” тизими асосида  сиёсий партияларнинг жамоатчилик билан доимий ва мақсадли алоқасини йўлга қўйиш лозимлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқотнинг натижалари сифатида ишлаб чиқилган жамиятни барқарор тараққиётини таъминлашда жамоатчилик билан алоқа (PR) технологияларининг ўрни мавзусидаги тадқиқот давомида олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистонда жамият ҳаётини модернизациялаш ва ривожлантириш стратегияси тақозо этаётган янги коммуникатив инновациялар – сиёсий менежмент ва жамоатчилик билан алоқа технологиялари (PR) давлат ва халқ ўртасидаги ўзаро алоқа воситаси сифатида жамият барқарорлигини таъминлаш омили эканлигига доир хулосалардан олий таълим муассасалари талабалари учун яратилган муаллифлар жамоасининг “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 июндаги 89-03-1913 сон маълумотномаси). Мазкур назарий хулосалар дарсликнинг мукаммаллашишига катта хисса қўшган;  
давлат ва халқ ўртасидаги алоқалар самарадорлигини янада мустаҳкамлаш учун фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокида медиатаълимнинг интеллектуал, инновацион имкониятларидан самарали фойдаланиш тизимини ишлаб чиқиш ижтимоий зарурат эканлигига оид хулосалардан олий таълим муассасалари талабалари учун яратилган муаллифлар гуруҳининг “Миллий ғоя тарғиботи технологияси” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 июндаги 89-03-1913 сон маълумотномаси). Мазкур назарий хулосалар ўқув қўлланманинг назарий жиҳатдан бойишига хизмат қилган; 
олий таълим муассасаларида хорижий давлатлар тажрибаси асосида давлат бошқаруви тизими учун “давлат хизмати”, “сиёсий менежмент”, “сиёсий PR” ва “сиёсий реклама” ихтисослигини таъсис этиш лозимлигига доир тавсиялардан олий таълим муассасалари талабалари учун яратилган муаллифлар жамоасининг “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 5 июндаги 89-03-1913 сон маълумотномаси). Мазкур тавсияларнинг дарсликка киритилиши уларнинг ижтимоий жиҳатдан оммалашишига, назарий кўникмалар шаклланишига  катта хисса қўшган;   
ижтимоий-сиёсий рекламанинг сиёсат субъектлари билан фуқаролар ўртасида мулоқот ўрнатишга, жамият аъзоларининг сиёсий майдондаги ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилиши асослаб берилганлигига оид янгилигидан Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 12 апрелда қабул қилинган ЎРҚ-474-сон “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунини тайёрлашда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш орқали парламент аъзоларининг аҳоли билан ўзаро онлайн мулоқотини янада такомиллаштириш, депутатларни ҳудуддаги аҳволдан хабардорлигини ошириш имкониятини яратиш бўйича таклифларидан “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида “электрон парламент” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 15 августдаги 1899-III-сон қўшма қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2020 йил 27 ноябрдаги 02/3- 221-сон маълумотномаси). Мазкур фикр-мулоҳазалар мамлакатда давлат ва халқ ўртасидаги алоқаларни самарадорлигини янада оширишга ҳамда Олий Мажлис фаолиятининг ушбу йўналишдаги ишлари самарадорлиги ошишига хизмат қилган;
жамиятни демократлаштириш жараёнида партиялараро рақобат муҳитини шакллантириш учун сайлов тизимини такомиллаштириш ҳамда “партия ва фуқаро”, “партия ва ННТ”, “партия ва маҳалла” тизими асосида  сиёсий партияларнинг жамоатчилик билан доимий ва мақсадли алоқасини йўлга қўйиш лозимлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтган сайловлардаги Сайловолди дастурининг “Давлат, жамият қурилиши ва суд-ҳуқуқ соҳасида ижтимоий тенглик ҳамда ижтимоий демократия” бандларини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси марказий кенгашининг 2019 йил 9 декабрдаги 1-962-сон далолатномаси). Натижада  ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг энг муҳим жабҳалари, аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларига дахлдор бўлган ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган масалалар бўйича ижро ҳокимияти томонидан қарор қабул қилишда, парламентдаги сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари билан мажбурий жамоатчилик маслаҳатларини ўтказиш механизмини жорий этиш, давлат хизматлари марказлари негизида “электрон ҳукумат” тизими асосида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қонун лойиҳалари ва турли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни жамоатчилик муҳокамаси ва жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш жараёнида эркин қатнашиш имконини берадиган шохобчалар ташкил этиш вазифаларини амалга оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish