Sayt test rejimida ishlamoqda

Акбаралиев Бахтиёржон Бакировичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ресурс чекланганда объектларни тавсифловчи оптимал информатив тизимларни шакллантириш усул ва алгоритмлари», 05.01.03 – Информатиканинг назарий асослари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.T370.
Илмий маслаҳатчи: Нишанов Ахрам Хасанович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор; Гулямов Шухрат Маннапович, техника фанлари доктори, профессор; Нурмухамедов Толаниддин Рамзиддинович техника фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: информативликнинг эвристик мезонлари негизида тадқиқот объектини аниқлашга ажратилган ресурсга боғлиқ оптимал информатив тизимларни шакллантириш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фишер кўринишидаги информативлик мезонига нисбатан тартиблаш усули орқали шакллантирилган   информатив тизимларнинг оптимал бўлишининг етарлилик шартлари аниқланган; 
объектларни тавсифловчи белгилар турли турга тегишли бўлганда эвристик мезонлардан фойдаланган ҳолда белгилар орасидаги ўзаро боғлиқликни эътиборга олувчи оптимал информатив тизимларни шакллантиришнинг такомиллаштирилган усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;
синфлаштиришнинг хатолик коэффицентига асосланган ҳолда синфлаштириш самарадорлик ва ишончлилик кўрсаткичини оширувчи, нотўғри синфлаштирилган объектларни аниқловчи ва таҳлил қилувчи оптимал информатив тизимларни шакллантириш усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;
объектларни тавсифловчи оптимал информатив тизимларни шакллантириш мезони асосида синфлаштириш масаласида ҳал қилувчи қоидани қуриш усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;
ихтиёрий турдаги информативлик мезонига нисбатан ресурсни эътиборга олган ҳолда объектларни тавсифловчи оптимал информатив тизимларни шакллантириш усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;
информативликнинг Фишер типидаги эвристик мезонлари асосида объектларни аниқлашга ажратилган ресурс чекланганда объектларни тавсифловчи оптимал   информатив тизимларни шакллантиришнинг самарали усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;
маълумотларни интеллектуал таҳлили масалаларида танланмаларга қўйиладиган талаблар асосида тажрибавий ўқув ва назорат танланмаларни шакллантириш қоидаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Ресурс чекланганда объектларни тавсифловчи оптимал информатив тизимларни шакллантириш усул ва алгоритмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синфлаштиришнинг хатолик коэффицентига асосланган ҳолда синфлаштириш самарадорлик ва ишончлилик кўрсаткичини оширувчи, нотўғри синфлаштирилган объектларни аниқловчи ва таҳлил қилувчи оптимал информатив тизимларни шакллантириш усул ва алгоритми, информативликнинг Фишер типидаги эвристик мезонлари асосида объектларни аниқлашга ажратилган ресурс чекланганда объектларни тавсифловчи оптимал   информатив тизимларни шакллантириш усул ва алгоритми ҳамда ҳал қилувчи қоидани қуриш усул ва алгоритми асосида ишлаб чиқилган «IBMT_S» дастурий мажмуа Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти ДК фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2020 йил 25 августдаги 03/07-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари гидрогеологик объектларни синфлаштириш ва кластеризация қилиш орқали иш унумдорлигини ўртача 20-30% ошириш, турли сарф-харажатларни эса  10-15% камайтириш имконини берган; 
объектларни тавсифловчи белгилар турли турга тегишли бўлганда эвристик мезонлардан фойдаланган ҳолда белгилар орасидаги ўзаро боғлиқликни эътиборга олувчи оптимал   информатив тизимларни шакллантиришнинг такомиллаштирилган усул ва алгоритми, ва улар асосида ишлаб чиқилган «IBMT_S» дастурий мажмуа Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази ДУК фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 33-8/5595-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари телекоммуникация тармоқлари техник ҳолатини таснифловчи информатив параметрларни аниқлаш ҳамда телекоммуникация тармоқлари ва тармоқ фойдаланувчиларини синфлаштириш орқали меҳнат самарадорлигини ўртача 20-30% ошириш, вақт ва бошқа ресурслар сарфини 40% қисқартириш имконини берган;
ихтиёрий турдаги информативлик мезонига нисбатан ресурсни эътиборга олган ҳолда объектларни тавсифловчи оптимал информатив тизимларни шакллантириш усули ва улар асосида ишлаб чиқилган  дастурий восита Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2020 йил 25 сентябрдаги 33-8/5595-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари иш унумдорлигини ўртача 10-15% ошириш иш хажми ва молиявий харажатларни мос равишда 10-20% ва 5-8% га камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish